19:13 / 16.01.2023
582

«Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг иккинчи фасли тақдимоти ўтказилди (фото)

«Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг иккинчи фасли тақдимоти ўтказилди (фото)
«Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг иккинчи фасли тақдимоти ўтказилди. Тақдимот давомида Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ўз фикрларини билдириб ўтди.

Айтиш керакки, тарихни жонлантириш, бадиий талқин орқали ўша давр ижтимоий, сиёсий, маданий, маънавий ҳаётини кўрсата олиш ижодий жамоадан катта куч, сабр ва маҳорат талаб қилади. Энг муҳими, ижодий жамоа зиммасида ушбу сериал орқали тарғиб этилган ғояни томошабинга тўлақонли етказиб бериш масъулияти туради.

Ўйлаймизки, турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда тасвирга олинган ушбу сериалнинг иккинчи фаслида жамоа қайсидир маънода бунга эриша олди. Халқона айтганда, биз «имтиҳон» топширдик, холис баҳони эса албатта, халқимиз беради
, – деди Озодбек Назарбеков.

Маълум қилинишича, «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг иккинчи фасли Zo'r TV телеканали орқали ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 21:10даэфирга узатилади.

Сериалда Жавоҳир Зокиров — Чингизхон, Юлдуз Ражабова — Қутлибека, Эмре Кивилжим — Жалолиддин Мангуберди, Гуленай Калкан — Туркон Хотун, Каан Ялчин Султон — Аловуддин Муҳаммад, Сезгин Эрдемир — Темур Малик, Раъно Шодиева — Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммаднинг хотини Ойчечак, Райҳон Уласенова — Аловуддин Муҳаммаднинг хотини, Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳнинг онаси, актёрлар Жамшид Сагатов ва Акмал Мирзо — мўғул саркардалари, Алихан — Чингизхоннинг ўғли Жўжи, Жаҳонгир Абдумаликов — Жалолиддин Мангубердингинг муҳофизи ролларини ижро этишган.

Биринчи мавсум узоқ вақт давомида суратга олинганининг ўзига яраша сабаблари бор, чунки умуман олиб айтганда, 11 ой Туркияда бўлган эканмиз, деярли бир йил. Гап ижодий жамоанинг маҳорати камлигида эмас, бунга пандемия сабаб бўлди. Шундай экан, бу ҳам Ўзбекистонни, Туркияни, ижодий жамоамизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бироқ шунга қарамасдан ижодий жамоамиз билан иноқ бўлиб, бир оила бўлдик ва ишлашимиз янада жадаллашди.

Тушкунликка тушиб қолмаслик учун биз тасвирга олиш жараёнларини ҳам, спорт машғулотларини ҳам ташлаб қўймадик. Тўғри, осон кечмади. Айрим сабабларга кўра Раъно Шодиева сериалнинг иккинчи мавсум премьерасида иштирок эта олмаяпти, сабаби ҳаво совуқ. Улар эса яқинда муолажадан чиқди. Ўзимиз уларнинг уйда қолиши кераклигини айтдик, — дейди актриса Райҳон Уласенова.



Кинода ҳамма нарса мужассам ва бу бизнинг шоу-бизнес, кинемотографиядаги бардам қадам деб ўйлайман. Мен жуда ҳам маза қилиб, ўзимни образимда машаққатли эканини билиб ижро этдим, қаҳрамоним Жалолиддиндек одамдан ҳайиқади ва охирида унга рақиб бўлганидан ҳайратда қолади, — дейди сериалда Чингизхон ролини ижро этган ўзбек актёри Жавоҳир Зокиров.

Аввало, «Мендирман Жалолиддин» сериалининг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сериалнинг иккинчи мавсуми жуда ҳам қизиқарли, ҳар хил воқеаларга бой бўлади, драматургия жиҳатидан ҳам юксалишлар бор. Халқимизга манзур келади, деган умиддамиз.

Биз сериалда жанг саҳналари бўлишини билар эдик. Бунга ҳам тайёргарлик кўрдик. Албатта, бу ҳам жароҳатларсиз бўлмади. Ҳаммасининг уддасидан чиқдик, деб ўйлайман. Иккинчи мавсумда ҳам жуда кўп жанг саҳналари бор. «Мендирман Жалолиддин» сериали шахсан менга катта тажриба берди. Сериал учун турк тилини, жангга тушишни, от устида юришни ўргандик. Бу сериалда нима қилинган бўлса, биз ҳаммасидан тажриба олдик.

Эмре ҳам бу ерга келишни истади, бироқ янги лойиҳада суратга тушаётгани сабабли кела олмади. У бунинг учун мухлисларидан узр сўрашимни айтди
, — дейди Актриса Юлдуз Ражабова.

Шаҳзода Оқшоҳнинг роли ҳам юки бор роллардан бири ҳисобланади. Иккинчи мавсум биринчи мавсумга нисбатан анча тез суратга олинди. Уч ой давомида 17 қисмни суратга олдик. Сериалда жанг саҳналари кўп бўлгани учун оғир жисмоний ҳаракатларни талаб қилди. Бу жуда ҳам муҳим, қизиқ жараён бўлди, деб ўйлайман.

Сериалнинг 15-қисмини суратга олаётганимизда оёғимга пичоқ кириб кетганини суратга олиш жараёнлари тугагандан кейин билганман. Оёғимга қарасам, пичоқ кирган, қонаяпти, рол ўйнаётганимизда унга шунчалик кириб кетганимдан пичоқ кириб кетганини сезмаганман. Қолган саҳналарда ҳам кичик жароҳатлар бўлди, лекин катта жанг саҳналарини жароҳатларсиз суратга олдик, — дейди сериалда Оқшоҳ ролини ижро этган актёр Яҳё Пўлатов.

Иккинчи мавсум жуда ҳам тез суратга олинди. Сабаби биринчи мавсумда жанговарлик, от миниш, қиличбозлик санъатлари бўйича машғулотлардан ўтиб бўлган эдик. Шунинг учун жудаям осон кечди. Иккинчи мавсум бошқаларига қараганда чиройлироқ чиқди, деб ўйлайман. Чунки жанг саҳнаси жуда ҳам кўп.

Фото: «Дарё»
Жароҳатларга келадиган бўлсак, унақа қаттиқ жароҳатли вазиятлар бўлмади. Сериал жуда катта тажриба берди. Чунки бу менинг биринчи катта лойиҳам ва бу давомий бўлади деган умиддаман, — дейди актёр Жаҳонгир Маликов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг иккинчи фасли тақдимоти ўтказилди (фото)