Болливуд юлдузлари оддий инсонлар каби, тинч оилавий бахтга интилади. Уларнинг орасида кўп фарзандли машҳурлар ҳам бор. “Яндекс Дзен” нашри Болливуднинг кўп фарзандли актриса ва актёрлари ҳақида маълумот берди.
Саиф Али Хон
Болливуд актёри Саиф Али Хон тўрт фарзанднинг отаси. Сара Али Хон ва Иброҳим Али Хон унинг Амрита Сингҳ билан бўлган биринчи никоҳидаги фарзандлари ҳисобланади. Актёр биринчи рафиқаси билан ажрашганидан сўнг ҳамкасби Карина Капур билан турмуш қурди, ҳозирда уларнинг икки нафар ўғли бор. Қизиғи шундаки, актёр ҳаётининг ҳар ўн йиллигида — 20, 30, 40 ёшида фарзандли бўлган.
Ҳозирда Сара ҳинд киносининг таниқли актрисаларидан бирига айланди. Саифнинг иккинчи фарзанди Иброҳим ҳам Болливудга кириб бормоқда. Актёрнинг 6 ёшли ўғли Таймур ўзининг ёқимтойлиги туфайли ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Унинг энг кенжа фарзанди Жей ҳам вояга етмоқда ва у машҳурликка эришиш ҳақида ўйламайди.
Шоҳрух Хон
Шоҳрух Хон ва унинг рафиқаси Гаури Хон уч фарзанд — Арян, Суҳана ва Абрамнинг ота-онаси. Жуфтликнинг учинчи фарзандини суррогат она дунёга келтирган. Арян Хон ўзининг ташқи кўриниши ва “Симба”даги овози билан танилган бўлса, Суҳана Хон ўзининг режиссёрлик дебюти ва гўзаллиги билан тобора машҳур бўлиб бормоқда. Актёрнинг кичик ўғли Абрам тўққиз ёшда.
Амир Хон
Амир Хон икки марта уйланган ва уч фарзанднинг отаси. Жунаид, Ира Амир Хон ва унинг собиқ рафиқаси Рина Даттанинг фарзандлари, Азад Рао эса Амир ва Киран Раонинг суррогат она орқали дунёга келган фарзанди.
Жунаид 27, Ира эса 23 ёшда. Жунаид Хон “ПК” блокбастерида режиссёр Ражкумар Хиранига ёрдам бергани билан танилган. У ўз карерасини актёрликдан кўра режиссёрликда ривожлантиради. Болливуд юлдузининг кичкина фарзанди Азад Рао Као ҳозир саккиз ёшда, у рақс мактабига қатнайди ва отасини ишга кузатиб қўйишда камерадан қочмайди.
Санжай Датт
Болливуд актёри Санжай Датт икки марта турмуш қурган. Унинг биринчи турмушидан Тришала исмли қизи бор. Актёр биринчи рафиқаси вафот этгач, Манятага уйланди. Унинг бу турмушидан Икра ва Шаҳраан исмли эгизак фарзандлари бор.
Тришала психиатр ва маслаҳатчи сифатида фаолият юритади. Шаҳраан футболга қизиқади, бироқ Санжай айтганидек, у актёрга хос барча фазилатларга эга — кузатувчан, ақлли, рақсга тушишни яхши кўради ва ҳазил-мутойиба билан инсонларни ўзига қарата олади. Шаҳраан “Ҳасмукҳ Пигҳал Гая” фильмининг “Киси Ки Мускураҳатон Пе” ремиксида эпизод ролни ижро этган.
Икра ажойиб рассом, у расмларни жуда чиройли чизади. Унинг ёшидагиларни бу қадар чиройли чиза олишига ишониш қийин.
Анил Капур
Анил Капур фақат бир марта турмуш қурган ва ҳалигача рафиқаси Сунитани яхши кўради. Жуфтликнинг учта — Рҳеа, Сонам ва Ҳаршваршан исмли фарзанди бор. Сонам ҳинд киносидаги энг яхши актрисалардан бири ҳисобланади, бундан ташқари у модада ҳам фаолият юритади. Рҳеа ўз истеъдодини кино суратга олишга сарфламоқда ва Ҳаршвардхан эса Болливуддаги актёрлик дебютига тайёрланмоқда.
Санни Леон
Санни Леоне ва унинг турмуш ўртоғи Даниел Вебер 2017 йилда қизалоқ Нишани асраб олди ва кейинги йили суррогатлик орқали дунёга келган эгизак ўғил Ноя ва Ашернинг ота-онаси бўлди. Даниел учта фарзандни тарбиялашдаги қийинчиликлар ҳақида: “Бир нафар ёки уч нафар фарзанд бўладими, бу жуда катта масъулият”, — деб жавоб берган.
Фараҳ Хон
Фараҳ Хон уч эгизакни дунёга келтирди, унинг бир нафар ўғли ва икки нафар қизи бор. Актриса фарзандларига Аня Кундер, Дива Кундер ва Кзар Кундер деб исм қўйган. Фараҳ Хонга фарзандларини тарбия қилишда турмуш ўртоғи, муҳаррир ва режиссёр Шириш Кундер катта ёрдам беради. Актриса карераси билан банд бўлганлиги сабабли эртароқ оила қуришга улгурмади. Ёқимтой болалар ҳозир 12 ёшда ва мактабда ўқийди. Уларнинг онаси мактабдаги барча тадбирларда фаол иштирок этади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг