20:30 / 05.05.2023
383

“Саҳар” гуруҳи хонандаси Анвар Жўраев: “Қўшиғим учун Mercedes-Benz совға қилишган”

“Саҳар” гуруҳи хонандаси Анвар Жўраев: “Қўшиғим учун Mercedes-Benz совға қилишган”

“Саҳар” гуруҳи хонандаси Анвар Жўраев битта таронаси учун унга Mercedes-Benz машинасини совға қилишгани, ҳозир машҳурликка эришаётган ёшлар ва шахсий ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

“Айрим қўштирноқ ичидаги юлдузлар машҳурликка эришгандан кейин доим шунақа ҳолатда қоламан, деб ўйлайди”

Шахсий ҳаёт шахсий бўлиб қолгани яхши. Учта фарзандим бор, каттаси 16 ёшда. 22 ёшимда турмуш қурганман, кичкина фарзандим 5 ойлик. Кичкина фарзандимнинг исмини россиялик машҳур балеринага ҳавас қилиб Матилда деб қўйганман.

Ҳозир юлдузлик касалига кўп ёшлар чалинмоқда. Чунки ҳозир тез кўтарилиб кетиш осон, айримлар бир ҳафтада ижтимоий тармоқларда юлдуз бўляпти. Кейин пул ишлаш йўллари кўпайиб кетди. Бизнинг давримизда концерт бериб, пул ишласа бўларди. Ҳозир Instagram’нинг ўзидан 10-20 минг доллар ишлаётган блогерлар бор. Айрим қўштирноқ ичидаги юлдузлар машҳурликка эришгандан кейин доим шунақа ҳолатда қоламан, деб ўйлайди.

“Юлдузлик касалига чалинишга вақт ҳам бўлмаган”

Бизда юлдузлик касалига чалиниш ҳолати бўлмаган, чунки биринчи бор бошлаганимизда пулимиз бўлмаган пайт ёки қанақадир вазият бўлганки, ниманидир ўйлашга мажбур бўлганмиз. Шу сабабли юлдузлик касалига чалинишга вақт ҳам бўлмаган.

“Делам” деган қўшиғимиз учун менга битта Mercedes-Benz автомобилини совға қилишган. Ўша пайтда эски BMW машинасини ҳайдардим. Қўшиқни айтганимдан кейин автосалонга бориб, истаган машинангни танла, олиб бераман, дейишган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Саҳар” гуруҳи хонандаси Анвар Жўраев: “Қўшиғим учун Mercedes-Benz совға қилишган”