16:05 / 20.05.2023
169

Венециядаги кўргазмада Ўзбекистон павильони очилди

Венециядаги кўргазмада Ўзбекистон павильони очилди

XVIII Халқаро Венеция меъморчилик биенналеси кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.

Павильон ташаббускори сифатида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, куратори сифатида «Studio KO» фаолият юритмоқда.

Павильонга ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг бой ва турфа маданий мероси ҳақида тасаввурга эга бўладилар.

Бу сафар маданиятимиз анъанавий ҳунармандчилик, халқимиз матонати ва қудрати тимсоли бўлган қадимий истеҳком қалъаларининг бунёд этилиши, юртимизнинг узун ва серқирра тарихи акс этган экспонатларда намоён бўлади.

Венецияда ташкил этилган ушбу кўргазма эшиклари 2023 йилнинг 20 майидан 26 ноябрига қадар очиқ бўлади, қайд этади Мирзиёева.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Венециядаги кўргазмада Ўзбекистон павильони очилди