11:11 / 30.12.2023
264

Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото)

Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото)

Бир-бирига чидай олмайдиган ва дўстлашиши даргумон бўлган жаҳон юлдузлари билан танишинг.

Даниэлла Бреголи ва Кайли Женнер

Даниэлла — Кайли Женнерга чидай олмайдиган ёш америкалик рэпер. “Мен бу мегажинни ёқтирмайман. У шунчалик эътиборга муҳтожки, бу учун ҳамма нарса қилади. Қандай қилиб ингичка лаб ва қисқич шаклидаги танани қумсоатга айлантириш мумкин?” Тўғри, Кайли ва Даниэлла бир-бирларини танимайди, балки рэпер Женнер билан учрашгандан кейин фикрини ўзгартирар?

Виктория Бекҳэм ва Наоми Кемпбелл

Ҳозирда Вики ва Наоми келишмовчиликларни ҳал қилиб олишган, лекин авваллари улар бир-бирига чидай олмасди. Ҳаммаси Наоми нима учун Бекҳэм бетакрор (Пош) лақабини олганини тушунмаслигини айтганидан кейин бошланган. Викки бунга жавобан Кемпбеллни Victoria’s Secret’s телекўрсатувида “семиз сигир” деб атайди. Улар 8 йилдан кейингина ярашишади, аммо улар қандай қилиб келишиб олишганини ҳеч ким билмайди. Бунинг исботи сифатида юлдузлар “Метрополитен” музейидаги кўргазма очилиши муносабати билан ташкил қилинган балга бирга келишади.

Элтон Жон вс Мадонна

Элтон Австралия телеканалларидан бирига берган интервьюсида Мадонна ижодини кескин танқид қилади. У нафақат хонанданинг фонограмма орқали ижро этишини, балки унинг концерт чипталари асоссиз равишда қимматлигини ҳам таъкидлайди: “Қачондан бери фонограмма жўрлигидаги қўшиқлар жонли ижро деб атала бошланди? Бундай концерт учун катта пул тўлаш эса аҳмоқлик”. Аммо бир йил ўтгач, у Мадоннадан кечирим сўрайди. Бироқ инсайдерларга кўра, у хонанда ҳақидаги фикрини ўзгартирмаган.

Мерайя Кери вс Женнифер Лопес

Мерайя 1993 йилда мусиқий продюсер Тони Мотоллага турмушга чиқади ва ҳаёти жаҳаннамга айланади. Эри уни назорат қилар, ким билан мулоқот қилишини кузатар, уйдан чиқишига рухсат бермасди ва ҳатто телефон суҳбатларини тинглайди. Кери узоқ вақт ажралишга журъат этолмайди — чунки Мотолла шоу-бизнесдаги муҳим шахс эди ва бир ишора билан Мерайянинг карьерасини йўқ қилиши мумкин эди. Ва ниҳоят 1997 йилда хонанда Тони билан ажрашади. Натижада продюсерга янги юлдуз керак бўлади ва бу ёш, ҳали танилмаган Женнифер Лопеснинг чекига тушади. Шу билан ҳаммаси яхшилик билан тугаши мумкин эди, лекин Тони собиқ хотинини таъқиб қилаверади.

Мерайя ўзи бош ролни ўйнаган “Ёрқин” фильми учун саундтрек устида ишлайди. Кери асосий қўшиқ учун Firesracker трекидаги семплдан фойдаланмоқчи бўлади. Мотолла бундан хабар топиб, семплни Лопеснинг I’m Real қўшиғида ишлатади.

Ўшандан бери Мерайя Лопесни кўрарга кўзи йўқ ва доимо: “Мен уни танимайман”, дейди.

Челси Ҳандлер ва Анжелина Жоли

Челси — Женнифер Энистоннинг энг яқин дугоналаридан бири. Юмшоқ қилиб айтганда, Анжелина Жолини ёқтирмаслиги ажабланарли эмас. Челси актрисани Бред Питтни Жендан узоқлаштирганини кечира олмайди.

Хендлер 2011 йилда Нью-Жерсидаги стендапда шундай дейди: “У бутун дунё болаларини қутқара олади, лекин мен унга зиғирчаям ишонмайман. Интервьюларида у биттаям дугонаси йўқлигини айтади, чунки у жуда худбин”.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото)