11:21 / 01.09.2024
38

Турк сериалларида кўтариладиган 6 та муҳим мавзу

Турк сериалларида кўтариладиган 6 та муҳим мавзу
“Қўрғон сирлари”, “Клюква шарбати” ва “Қалбим эшигини қоқ” фильмлари шунчаки ҳамма нарсадан устун кела оладиган буюк муҳаббат ҳақидаги сериаллар эмас. Бу ҳар бир киши дуч келиши мумкин ва ҳал қилиниши керак бўлган ўткир ижтимоий муаммолар ҳисобланади.

1. Ижтимоий тенгсизлик

“Клюква шарбати” сериалида Фотиҳ оиласининг пули ва алоқалари туфайли болани Доадан олиб қўяди. Айнан шу нарса оилалар ўртасидаги бўшлиқни таъкидлайди. Кивилжим яхши пул топади, унинг қизлари ҳеч нарсага муҳтож эмас, Алевнинг ўз бизнеси бор, бу эса яхши даромад келтиради. Аммо буларнинг барчаси Унал оиласининг бойлиги билан солиштирганда шунчаки чанг бўлиб, улар ўзларига хоҳлаган нарсаларини сотиб олишлари мумкин.

Худди шу муаммони “Қалбим эшигини қоқ” фильмида ҳам кўриш мумкин. Эда оддий гул сотувчиси бўлгани учун унга нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишади ва унаштирув кечасида Серкан Болатнинг оиласидаги юқори мақомли дўстлари олдида мулзам бўлади. “Ижарага севги”да Дефне Омер холадан одамнинг шахсиятига тегувчи таклиф олади, чунки у бечора официант тирикчилик учун ҳар қандай ишни бажаришга тайёр эканлигига ишончи комил эди.

2. Носоғлом муносабатлар

Томошабинларга ёқадиган телесериалларнинг деярли барча сюжетлари ҳақоратли ва заҳарли муносабатлар асосига қурилган. На Ферит ва Сейран, на Серкан ва Эда, на Доа ва Фотиҳнинг севгиларида соғлом муносабат бор. Шу сабабли турк сериалларини тақиқлаш керак деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор, чунки улар аслида умр йўлдоши билан муносабатларнинг нотўғри моделини эфирга узатади.

Бироқ бошқа томондан ўйлаб кўрсангиз, бундай муносабатлардан нима қилмаслик ва қандай йигитлардан қочиш кераклиги ҳақида хулоса чиқаришингиз мумкин. Шунда ўзингизни нохуш ва оғриқли вазиятлардан сақлаб қоласиз. Бундан ташқари, турк сериаллари продюсерлари бундай романларни идеаллаштирмайди, масалан “Қалбим эшигини қоқ” дастлаб ижтимоий драма эмас, балки енгил роман бўлган. Эда ва Серкан ҳақидаги ҳикоя яхши якунланиши мантиқан тўғри, чунки томошабинлар бошқа якунни қабул қилмаган бўларди.

3. Маиший зўравонлик

Туркияда бу мавзу айниқса охирги пайтларда тез-тез кўтарилмоқда. Икки рақобатчи лойиҳа “Қўрғон сирлари” ва “Клюква шарбати” бунинг ёрқин далилидир. Шуниси эътиборга лойиқки, оиладаги зўравонлик нафақат қизларга қилинади. Ушбу лойиҳаларда оила аъзоларига қўл кўтариш аллақачон одатий ҳолдир.

Сейран ва Ферит қиссасида Холис оға ҳеч иккиланмай, ўзига ёқмаганларнинг ҳаммасини уради. Оила бошлиғининг тоталитар назорати кўпинча бошқаларга қўл кўтариши билан характерланади. Казим ҳам доимий зўравонлик туфайли қизлари ҳамда хотинини қўрқоқ ва асабий қилиб қўяди.

“Клюква шарбати”да ҳам шундай муаммони кўриш мумкин. Қиз мажбуран турмушга берилади, тўй оқшомида эрининг айби билан реанимацияга тушиб қолади. Айнан шу манзара туфайли улар сериални бўлмаган воқеаларни кўрсатишда айблаб, тақиқламоқчи бўлишади. Бироқ бу ролни ижро этган актрисанинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига қизларнинг юзлаб ва ҳатто минглаб изоҳлари муаммо мавжудлигини аниқ кўрсатди.

4. Ҳисоб-китобга асосланган никоҳ

Афсуски, уюштирилган никоҳлар нафақат Туркияда, балки бутун дунёда кенг тарқалган муаммо. Кўпинча бадавлат оилалар турмуш қурмоқчи бўлган одамдан унинг эҳтиёжлари ва истакларини сўрамасдан, ўзаро оила қуришни ва бойликларини кўпайтиришни хоҳлашади. “Қалбим эшигини қоқ”да уюштирилган никоҳни кўрдик, буни қайсидир маънода ҳисоб-китобли никоҳ деб аташ мумкин, чунки охирида Эда стипендия олиб, Италияда ўқиши, Серкан эса Селинга уйланиши керак эди.

“Қўрғон сирлари” фильмида Сейран ўзини ҳақиқий асирликда, аниқроғи, олтин қафасда кўради. Қизни ўз отаси Кўрханлар оиласига “сотган” ва қаҳрамоннинг биринчи тўй кечаси эрининг маъшуқаси билан учрашишдан бошланган. Кейинчалик қиз Ферит билан муносабатларини бир оз бўлса-да йўлга қўйиш учун кўп қийинчиликларни енгишга мажбур бўлади. Бу айзбергнинг фақат учи, қолгани эса “Клюква шарбати”да кўрсатилган.

5. Муносабатларда ва никоҳдаги хиёнат

Хиёнат турк сериалларида сюжет ривожланишининг тамал тоши ҳисобланади. Аслида бу жуда муҳим масала, чунки бунга дош бериш одатий ҳол эмас. Хиёнатларни кечириш ҳақидаги сериаллар кимдир шунчаки ўзини босиб ўтиб, ўз шахсига нисбатан ҳурматсизликка кўз юмгани ҳақидаги фильмлардир. Бундай вазиятда севгилингизнинг хиёнатини оқлай олмайсиз, унга кўз юмиб, ҳаётдан завқланишда давом эта олмайсиз.

Ферит доимо Сейраннинг ҳис-туйғуларини эътиборсиз қолдиради, кўнгилхушлик қилишга қарор қилган Фотиҳнинг айби билан Доа бир фарзандини йўқотади. Агар содир бўлаётган воқеалардан тўғри хулоса чиқарсангиз, турк сериаллари томошабинларни ўзини ҳурмат қилишга ва сизга нисбатан ёмонлик қилганларни кечирмасликка ўргатишини тушуниш мумкин.

6. Буллинг (Безорилик)

Мактабдаги безорилик муаммоси кўплаб турк лойиҳаларида учрайди. “Клюква шарбати” сериалида Кивилжим талабаларидан бирига безорилик қилганларни жазолаш учун бутун бир тадбир уюштириб, буллингга қарши курашишга ҳаракат қилади. “Ўқитувчи” фильмида эса босим натижасида мактаб ўқувчиларидан бири ўз жонига қасд қилгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Афсуски, безорилик фақат мактабларда мавжуд эмас. Буни университетда, ишда ва ҳатто оилада учратиш мумкин. Безорилик унинг қурбони бўлган шахснинг жиддий руҳий ҳолатига таъсир қилади, бу ўз-ўзига зарар етказиши ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин, шунинг учун нафақат бу масалани таъкидлаш, балки турк сериалларида бўлгани каби муаммони ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатиш жуда муҳимдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк сериалларида кўтариладиган 6 та муҳим мавзу