112
Зоҳида Умарова “Овоз”дан кейин қизига ўлим тилашганидан таъсирланиб, уч кун ухлай олмаганини айтди
Зоҳида Умарова қизи Мадлен Шарипова билан
Коллаж: “Дарё”
Хонанда Зоҳида Умарова “Менинг юртим” телеканалининг “Ўзимизнинг гаплар” кўрсатувига берган интервьюсида “Овоз” лойиҳасидаги иштирокидан сўнг қизи Мадлен Шариповага бўлган негативларни қандай қабул қилгани ҳақида сўзлаб берди.
— Ҳозир санъаткорлигимни йиғиштириб қўямиз. Бу ерда оддий она — Зоҳида Умарова бор. Қайси бир она боласининг камолидан хурсанд бўлмайди? Қайси бир она боласининг камолидан мақтанмайди? Қайси она боласини топтаб ташлашса, унга ўлим тилашса, хурсанд бўлади?
Мадлен сиз учун фақат қўшиқ куйлади. Бошқа бир жиноят ёки маъмурий жазога тортиладиган иш қилгани йўқ. У саҳнага чиқиб, кўнгил берди сизга. Биласизми, биз хаста одамлармиз. Қайси маънодаки, бизнинг кўнглимиз хаста, руҳимиз эмас. Биз кўнгли билан хаста инсонлармиз ва сизни ҳам хасталигингизни ҳис этиб, ўша хасталикни сиздан аритиш учун саҳнада қўшиқ айтамиз. Менга бу жуда оғир бўлди. Мен уч кун ухламадим. Уч кун! Лойиҳа тугади, лекин уч кун мен ўзимда эмасдим. Нега боламга ўлим тилашди? Сизга нима ёмонлик қилди?
Биласизми, сиз ўлим тилаётган санъаткорнинг орқасида унинг оиласи, кўринмас ришталар билан боғланган оилалар турибди! Финал куни Мадленни олиб кетяпман, қайнотаси қўнғироқ қилиб: “Мадленхон, сиз хафа бўлманг, одамлар гапираверади, ҳаммаси яхши”, деб буни қўллаб-қувватлаяпти, дейди Зоҳида Умарова.
Зоҳида Умарова, шунингдек, айни пайтда ҳит қўшиқ яратиш истагида яшаётгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.
— Биттагина қўшиқ ярата олмаяпман-да, деб юрибман. Балки бунга икки йил кетар, балки уч кун. Яна битта ҳит қўшиқ яратиш истаги билан яшаяпман. Ўша мустақил бўлган давримизда “Мусофир бўлмагунча” деган қўшиқ айтиб, танилганман. Лекин энди яратиладиган қўшиғим қанақа, қандай мавзуда бўлишини ҳали билмайман, дейди у.
Зоҳида Умарова фарзандлар табрияси билан уйда ўтирган, санъатдан узоқ пайтида кўнглидан қандай ҳислар ўтгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.
— Анча муддат ўша санъаткорлар қозонида қайнамай қолдим. Энди барибир бизнинг ҳаётимиз тўйлар билан боғлиқ. Баъзан ўша йилларда тўйларга борсам, бир чеккада қолиб кетсам: “Эҳ, наҳотки мен шунақа четда қоляпман? Мен ахир Зоҳида Умароваман-ку?”, дердим. Ҳозир ўша пайтларни Ёрқинхўжага кулиб айтиб бераман, дейди хонанда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди