13:41 / 02.10.2024
87

“Титаник”да Роуз ва Жек жон сақлаган эшик саҳнаси қандай суратга олинган эди?

“Титаник”да Роуз ва Жек жон сақлаган эшик саҳнаси қандай суратга олинган эди?
Фото: Правила жизни
“Оскар” мукофоти совриндори Кейт Уинслет Жош Ҳоровицнинг “Happy Sad Confused” подкастига берган интервьюсида “Титаник” фильмининг охирги дақиқалари билан боғлиқ ажойиб тафсилотлар билан бўлишди. Актрисанинг сўзларига кўра, Роуз жон сақлаган эшик ва океанда қолган Жек саҳнаси баландлиги белгача бўлган аквариумда суратга олинган.

Хуллас, ушбу саҳна саёз аквариумда суратга олинган ва бу бир нечта ноқулайликлар келтириб чиқарга эди”, деди актриса.
Леонардо Ди Каприо аквариум тубида тиз чўкиб турган, совуқ қотган Кейт Уинслет эса тез-тез ҳожатхонага бориб келишга мажбур бўлган.

Ушбу ноқулай шароитни эсласам, суратга тушиш гуруҳидан уялиб кетаман, чунки мен тез-тез режиссёрдан жавоб сўрар, сўнг қайтиб келганда эшикка эмаклаб чиқар эдим”, деб эслади актриса.

Лео аквариумда тиз чўкиб ўтирган ҳолатда узоқ муддат қолиб кетган. Эҳтимол, тафсилотларнинг барчасини айтмаслигим керакдир. Подкастни эшитгач, Жеймс Кемерон қўнғироқ қилиб, “Нега буларнинг барини айтиб бердингиз”, деб сўраса керак, дея ҳазиллашди Уинслет.

Актриса “Титаник” узоқ йиллар давомида фаол муҳокама қилиниб, мухлислар фильм ҳақида кўплаб ҳазиллар, пародиялар ва мемлар яратишганини ҳам қайд этди. Кўпчилик томошабинлар Жек ҳам омон қолиши мумкинлиги ва эшикка икки киши бемалол сиға олишини таъкидлаган. Чунки эшик бўйи 2,5 метр, эни эса 1 метр бўлган.

Режиссёр ўз фикри ҳақиқат эканлигини исботлаш учун каскадёрлар ёрдамида худди бош қаҳрамонлар вазнидек инсонлардан кинонинг айнан эшик билан боғлиқ саҳнасини қайта яратди, шунингдек у суд-тиббий экспертларга ҳам мурожаат қилди:

Фото: Entertainment Weekly
Маълум бўлишича, эшик етарлича кенг ва узун бўлишига қарамай, икки кишини кўтара олмайди. Бироқ тажрибага кўра, Жек омон қолиши мумкин бўлган кичик имконият бор эди: агар Роуз эшик устига чиққанида унга қутқарув нимчасини берганда эди, Жек ҳам тирик қолар эди. “Титаник” режиссёри Жеймс Кемероннинг фикрича, Жекнинг ўлими муқаррар эди:

“Роуз ҳаётини хавф остига қўйиш Жекнинг характерига зид”, дея тушунтирди режиссёр.
Шунингдек, 10 йил аввал худди шундай тажрибани Дисcоверй каналида “МythBusters” илмий-оммабоп шоу жамоаси ҳам ўтказди. Улар ҳақиқатан ҳам эшик бир вақтнинг ўзида иккита одамни ушлаб туролмайди, деган хулосага келди. Аммо қаҳрамонлар тирик қолишига озгина зукколик ёрдам бериши мумкин эди: агар Роуз қутқарув нимчасини ечиб, уни эшик остига қўйганида эди, Жек ҳам омон қолиш эҳтимоли бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Титаник”да Роуз ва Жек жон сақлаган эшик саҳнаси қандай суратга олинган эди?