
Ўтган ҳафта Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовнинг никоҳ тўйлари ҳақидаги баҳс-мунозаралар билан ўтди. Кимдир бу янгиликка ишонди, кимдир эса йўқ. 5 ноябрь куни шаҳримиздаги “Атланта” ресторанида уларнинг никоҳ тўйи муносабати билан Амру-маъруф дастурхони ёзилди. Энди эса навбат тўйга!
Ҳозирча, тўйнинг қачон бўлиши маълум эмас, бироқ гап-сўзларга қараганда, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг асал ойлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтади. Буни Фарҳод Алимовнинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзишмаларида маълум қилди
Гарчи бу тасдиқланмаган маълумот бўлса-да, Фарҳод Алимовнинг сўзларидан кўриниб турибдики, тўй тадбири кичик доирада ўтказилади ва улар Дубайга жўнаб кетишади. Балки тўйнинг ўзи Дубайда ўтар? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар