Хонанда Фарҳод Сулаймонов: “Ўн йил бирга туз еган одам бизни судга берди”

2 дақиқа ўқиш1.7K
Хонанда Фарҳод Сулаймонов: “Ўн йил бирга туз еган одам бизни судга берди”
Нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ҳам машҳурликка эришган Фарҳод ва Ширин дуэтининг собиқ хонандаси Фарҳод Сулаймонов “Intervyu TV” YouTube каналига берган интервьюсида шоир Бобур Бобомурод билан ўрталарида юз берган тушунмовчилик ҳақида сўзлаб берди.

"Бобур ака дуэт сифатида иш бошлаганимиздан сўнг менга қўнғироқ қилиб сўраганлар, Фарҳод энди қандай ишлаймиз, деб. Мен тенг ишлаймиз, дедим, масалан, минг доллар ишласак, 300 сизга, 300 менга, 300 Ширинга, 100 админга. Бошида шу келишув билан иш бошлаганмиз. Сиз розимисиз деганлар, мен розиман, деганман. Шу билан тенг бошлаганмиз, шартнома қилмаганмиз.
10 йилдан сўнг Бобур аканинг уйига бордик дуо сўраб. Шунда улар шеърларим-чи, дедилар.

Бобур ака, биз тенг ишлаганмиз, яхши ишлаганмиз, сизнинг вазифангиз бизни шеър билан таъминлаш, бизнинг вазифамиз эса ашула айтиш бўлган. Шеърлар қопланмадими 10 йил давомида, десам йўқ дедилар, мен нима қиламан буёғига, дедилар.

Ман бу лойиҳани эртага болаларимга ҳам пул олиб келсин деб яратганман, дедилар. Мен ўлганимдан кейин ҳам болаларимга нимадир томиб турсин деб режалаштирганман, дедилар.

Сўнг эса мен Бобур ака, сал хато эмасми бу режа, ахир ҳар қандай лойиҳа 3 йилдан 5 йилгача шартнома қилади, сиз билан эса биз 10 йил ишладик, дедим.

Шу билан бизга эртасигаёқ интеллектуал мулкдан қўнғироқ қилишди.10 йил бирга туз еган одам бизни судга берди. Биринчи инстанцияда ҳам, апелляцияда ҳам ютқаздик. Сўнг Олий судга мурожаат қилдик, Аллоҳга шукр, Олий судда ёшлари улуғ бир инсон, тахминан, ёшлари 70 да, исм-шарифлари эсимда йўқ, ишни бизнинг фойдамизга ҳал қилиб бердилар", дейди Фарҳод Сулаймонов.

Хонанда журналистнинг “Айни пайтда Бобур Бобомурод ва Ширин билан қандай муносабатдасиз?”, деган саволига қуйидагича жавоб берган:

- "Суд ишлари якунланганидан сўнг бир нечта кўрсатувлар съёмкасида Бобур ака билан учрашиб қолдик. Улар мени кўрмасликка олиб, юз ўгириб ўтиб кетдилар. Мени бу ҳолат бир оз хафа қилди. Мен ҳам ўз навбатида уларнинг уйларига бориб, кечирим сўраганим йўқ, зеро бу кечирим сўрайдиган вазият ҳам эмас. Ширин билан эса ундан кейин уйимиз ҳовлисида бир неча марта кўришиб қолдик. Унда ҳам мен жуда шошиб тургандим. Ўзи кейинги пайтда ишларим жуда кўплигидан уйга ҳам фақат ухлаш учун келаман", дейди хонанда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?