date 16:53 / 06.04.2025
views 5 689

Катта режалар ва интиқликдаги мухлислар — Муниса Ризаевадан шов-шувли хабар (видео)

Катта режалар ва интиқликдаги мухлислар — Муниса Ризаевадан шов-шувли хабар (видео)
Маълум бўлишича, машҳур ўзбек хонандаси Муниса Ризаева 2025 йилнинг охирида катта шоу-концерт тақдим этишни режалаштирган. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, айниқса блогер ва Ризаева ўртасидаги қизиқарли интервью бу шов-шувни янада кучайтирди.

@reporteruzb канали бошқарувчиси Муниса билан суҳбат давомида:
– «Энди битта сирни очсак. Менга маълум бўлишича, бу йил охирида Муниса Ризаева катта концерт бериш учун тайёрланяпти, шу тўғрими, мен бу шоуда иштирок этаманми, мени ўрним борми бу шоуда?» – деб сўраганида,
хонанда ўзининг харизматик табассуми билан:
– «Албатта, иштирок этасиз, сизсиз умуман ҳеч нарса бўлмайдику!» – деб жавоб берди.

Бу самимий ва ҳазиломуз жавоб мухлислар орасида катта позитив кайфият уйғотди. Шу билан бирга, шоу учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлангани маълум қилинди. Муниса Ризаеванинг жамоаси концертни юқори савияда ўтказиш учун жонбозлик кўрсатаётгани, мухлисларга унутилмас кеча ҳадя қилиш ниятида эканлиги таъкидланмоқда.

Кадрда Ризаева замонавий, тўлиқ қора кийимда – шоубизнесга хос услубда намоён бўлган. Унинг бу қиёфаси ҳам жамоатчилик эътиборини тортмай қолмади.

Муниса Ризаева – нафақат ўзининг овози ва ижодий меҳнати билан, балки очиқ, халқчил муносабати билан ҳам мухлислар қалбидан жой олган ижодкор. Кўзланган грандиоз концертнинг йилнинг энг катта воқеаларидан бирига айланишига шубҳа йўқ.

Шундай экан, йил охиридаги катта мусиқали кечага тайёрланинг — Муниса Ризаева томонидан тақдим этиладиган шоу ҳақиқий байрамга айланиши кутилмоқда!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият