date

“Аввал блогер, кейин хонанда?” — Муниса Ризаевадан кескин фикр

“Аввал блогер, кейин хонанда?” — Муниса Ризаевадан кескин фикр

Муниса Ризаева “Шахсий чегара” лойиҳасидаги суҳбати давомида бугунги кунда кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан бири — блогерларнинг қўшиқчиликка кириб келиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Суҳбат давомида унга: “Бугунги блогерлар аввал винелар орқали машҳурликка эришиб, кейинчалик қўшиқ айтишни бошлаяпти. Сиз бунга қандай қарайсиз?” деган савол берилди.

Хонанда бу ҳолатга анча танқидий ёндашиб, ҳар бир соҳанинг ўз мутахассислари бўлиши кераклигини таъкидлади:

“Айтишадику, 'чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин' деб. Мен бунга салбий қарайман ва қаршиман,” — дея жавоб берди у.

Муниса Ризаеванинг фикрича, санъат — жиддий ёндашув, меҳнат ва маҳорат талаб қиладиган соҳа бўлиб, унга кириб келиш учун нафақат машҳурлик, балки ҳақиқий истеъдод ва тайёргарлик ҳам зарур.

Унинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам турлича муносабатларга сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Аввал блогер, кейин хонанда?” — Муниса Ризаевадан кескин фикр