date 19:53 / 07.04.2025
views 1 222

Муниса Ризаева турмуш ўртоғи ҳақидаги миш-мишларга ниҳоят нуқта қўйди! (видео)

Муниса Ризаева турмуш ўртоғи ҳақидаги миш-мишларга ниҳоят нуқта қўйди! (видео)
Шоу-бизнес оламидаги энг муҳокама қилинаётган мавзулардан бири – хонанда Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи ҳақидаги гап-сўзлар бўлди. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган “эри сохта, фақат кўрсатиш учун бўлган” деган миш-мишларга ниҳоят ўзи жавоб берди!

“Миллий” телеканалига берган интервьюсида хонанда барча гумонларга очиқ-ойдин изоҳ берди:

“Бу гаплар мутлақо ёлғон. Биз қонуний никоҳдан ўтганмиз. Турмуш ўртоғим — ҳақиқий инсон, у ҳозир Аргентинада ишлари туфайли қолган. Мен эса ўғлимнинг соғлиғини ўйлаб Ўзбекистонга келишга мажбур бўлдим. Унинг ичи кетиб қолганди ва у ерда 1 ёшгача бўлган болаларга дори беришмайди. Шунинг учун қайтишга тўғри келди. Бундан ташқари, менда ижодий режалар ҳам бор эди.”

Шу билан Муниса Ризаева нафақат шахсий ҳаётини мухлисларига очиқ қилди, балки у ҳақда нотўғри ахборот тарқатганларга ҳам жавоб қайтарди. Бир сўз билан айтганда, эри “сценарий” эмас, балки ҳақиқий оила ва ҳақиқий муҳаббат бор!

Ижодкорнинг бу самимий баёноти мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда ва кўплаб одамлар унинг шаффофлиги ва ростгўйлигини олқишламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият