
Суперқаҳрамонлар — бу шунчаки фантазия маҳсули эмас, балки жамият орзуларининг юзага чиққан ифодасидир. Улар киноэкранда пайдо бўлган пайтданоқ миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этди. Жаҳон киносида юзлаб суперқаҳрамонлар ҳақида фильмлар суратга олинган бўлса-да, улар орасида тарихга муҳр бўлиб қолганлари бор. Қуйида ана шундай фильмлардан тузилган энг яхши рўйхат билан танишишингиз мумкин. Бу рўйхат нафақат жанрга ҳурмат рамзи, балки ҳар бир асар ортида турган ижодий маҳорат ва киномотография ютуғининг эътирофидир.
Энг яхши суперқаҳрамон фильмлар рўйхати:
1. «Супермен» (1978) – замонавий суперқаҳрамон жанрининг бошланғич нуқтаси бўлган фильм.
2. «Человек-паук 2» (2004) – Питер Паркернинг ички зиддиятлари орқали инсонийлик ва масъулиятни ёритади.
3. «Қоронғу рыцарь» (2008) — нафақат суперқаҳрамон фильм, балки психологик драмаси билан ҳам ажралиб туради. Хит Леджернинг Жокери эса кино тарихидаги энг таъсирли ва мураккаб образлардан бири сифатида эътироф этилган.
4. «Мстители» (2012) – Marvel киностудияси учун янги босқични бошлаб берган блокбастер.
5. «Суперсемейка» (2004) – оилавий қадриятлар ва юмор уйғунлигидаги мультфильм.
6. «Черная пантера» (2018) – Африка маданияти ва ифтихорини намоён қилган инқилобий фильм.
7. «Чудо-женщина» (2017) – илк марта аёл қаҳрамон етакчи ролда намоён бўлган фильм.
8. «Неуязвимый» (2000) – реалистик ва сўниб борувчи суперқаҳрамонлик образи.
9. «Люди Икс 2» (2003) – ижтимоий алоҳидалик ва қабул қилинмаслик мавзусига бағишланган.
10. «Бэтмен» (1989) – Тим Бёртоннинг ғаройиб стилидаги қарама-қарши қаҳрамонлар тўқнашуви.
11. «Человек-паук: Через вселенные» (2018) – визуал услуби билан бошқа мультфильмлардан ажралиб турувчи фильм.
12. «Бэтмен» (2022) – нуар услубидаги қора ва сирли атмосферадаги янги талқин.
13. «Логан» (2017) – суперқаҳрамонликдан чарчаган қаҳрамоннинг драматик ҳикояси.
14. «Ворон» (1994) – қора романтика мавзуси билан ёдда қолган фильм.
15. «Первый мститель: Другая война» (2014) – сиёсий триллер элементларини қамраб олган суперқаҳрамон фильм.
16. «Хеллбой: Герой из пекла» (2004) – ғайриоддий қаҳрамон ва готик атмосфера.
17. «Новый Камен Райдер» (2023) – япон суперқаҳрамон жанрининг замонавий қайта талқини.
18. «Стражи Галактики. Часть 2» (2017) – юмор, муҳаббат ва оила мавзуларини ўзида мужассам этган фильм.
19. «Мстители: Финал» (2019) – бутун Marvel сага-сининг драматик ва катарсисга олиб борувчи тугаш нуқтаси.
20. «Супермен 2» (1980) – қаҳрамонлик ва шахсий ҳиссиётлар ўртасидаги тўқнашув.
21. «Хранители» (2009) – суперқаҳрамонларнинг сиёсий ва фалсафий жиҳатдан таҳлили.
22. «Тор: Рагнарек» (2017) – комедия ва эпик фантастика уйғунлигидаги фильм.
23. «Супер» (2010) – ўзини суперқаҳрамон деб билган оддий инсоннинг драмаси.
24. «Шазам!» (2019) – болалик, сеҳр ва масъулият ўртасидаги ажойиб уйғунлик.
25. «Громовержцы» (2025) – кутилган ва яқинда намойиш этиладиган янги суперқаҳрамон блокбастери.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!