date

Женна Ортега: “Wednesday” сериалидаги машҳурлик мени ҳайратга солди

Женна Ортега: “Wednesday” сериалидаги машҳурлик мени ҳайратга солди
Netflix платформасида 2022-йилда намойиш этилган ва қисқа фурсатда инглиз тилидаги энг машҳур сериалга айланган “Wednesday” юлдузи Женна Ортега шон-шуҳратнинг бирданига келиши ҳақида фикр билдирди. 

Ортеганинг айтишига кўра, лойиҳа устида ишлаган вақтида у бу даражада оммавий бўлишини кутмаган: “Ҳеч ким бунга тайёр бўлолмайди. Бу одатий ҳол бўлмаслиги керак. Жуда миннатдорман, аммо бу жуда оғир бўлди”, – дейди актриса.

Иккинчи мавсум: оила марказда
Тим Бёртон режиссёрлигидаги сериалнинг навбатдаги, яъни иккинчи мавсуми тез орада чиқиши режалаштирилган. Унда “Nevermore” академияси янги директор бошқарувида қайта очилади ва Wednesday Addamsнинг ота-онаси — Мортисия (Кетрин Зета-Жонс) ва Гомес (Луис Гусман) образлари марказий сюжетга яқинлаштирилади.

Netflix мазкур мавсумни “мустақил бўлишни хоҳлайдиган ёш терговчи учун янги, ўзига хос қийноқлар даври” деб таърифлади. Женна Ортега эса бу мавсумда ижодий жамоага ижрочи продюсер сифатида ҳам қўшилганини билдирди: “Бу мен учун катта тажриба мактаби бўлди. Илoji борича кўпроқ нарсани ўрганишга ҳаракат қилдим.”

Кетрин Зета-Жонс бу мавсумда роли кенгайгани сабабли ўз образини чуқурроқ очиб бериш имкониятига эга бўлганидан мамнунлигини айтди: “Биринчи мавсумда мен фақат матриарх сифатида саҳнага чиқдим. Энди эса қизи ва онаси ўртасидаги мураккаб муносабатлар чуқурроқ ёритилади.”

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Женна Ортега: “Wednesday” сериалидаги машҳурлик мени ҳайратга солди