Дунё шоу-бизнесида ўз ўрнига эга бўлган машҳур хонанда Дуа Липа Косово давлатининг расмий фуқаросига айланди. Унга фуқаролик Косово президенти Вьоса Османи фармони билан топширилди, деб The Guardian манбаси хабар берди.
Президент Вьоса Османи шахсан Дуа Липага фуқаролик сертификатини топширди. Бу воқеа акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида бу унвонни қабул қилганидан “аќл бовар қилмас даражада миннатдор” эканлигини ёзди.
“Дуа, сен мамлакатимизнинг халқаро имижи, ёшларимиз, санъатимизнинг ривожи учун қилган барча ишларинг учун миннатдормиз. Косово ҳар доим сен билан фахрланади”, — деб ёзди Османи.
Маълумот учун, Дуа Липа 1995 йилда Лондонда косово-албан оиласида туғилган. 2008 йили Косово мустақиллик эълон қилганидан сўнг, у оиласи билан бирга Приштинага кўчиб ўтган. Шунда у 11 ёшда бўлган. Бир неча йилдан сўнг у 15 ёшида яна Лондонга қайтган.
Қўшимча қилиб ўтиш жоизки, 2022 йил ноябрда Дуа Липа Албания президенти Байрам Бегай томонидан ҳам фуқароликка қабул қилинган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!