Туркиялик актёр ва Бурак Дениз 1991 йил 17 февралда Истанбулда туғилган ва Измитда ўсган. Чанаккале 18 Март университетида санъат тарихи йўналишида олий таълим олган. У актёрлик йўлига мактабда ўтказилган саҳна тўгараклари ва маҳорат дарслари орқали қадам қўйган, айнан шу пайтда режиссёр Гөкче Дорук Эртен уни кашф этган.
Бурак Дениз телевидениядаги фаолиятини 2011 йилда “Kolej Günlüğü” сериалида дебют қилган ҳолда бошлади. Шундан сўнг у “Medcezir” ва “Tatlı Küçük Yalancılar” сериалларида рол ўйнади. Унга эса энг катта омад “Aşk Laftan Anlamaz”даги Мурат Сарсылмаз образи орқали келди.
2017–2019 йилларда эфирга чиққан “Bizim Hikaye”да Бариш Акта ролини ижро этиши уни нафақат Туркияда, балки хорижда ҳам танитди. Кейинчалик у “Maraşlı” (2021), “The Ignorant Angels” (2022) ва “Şahmaran” (2023) каби турли жанр ва платформалардаги сериалларда муваффақиятли иштирок этди. Кино соҳасида эса “Arada” (2018) ва Netflix учун суратга олинган “Kal” (2022) фильмларида рол ижро этди.
2018 йили GQ “Йилнинг ўсиб бораётган юлдузи” (Rising Player of the Year) мукофотини қўлга киритган.
2023 йилда у “Distinguished International Actor” мукофотига сазовор бўлди ва 2024 йилда эса GQ журнали томонидан “Йилнинг экран юлдузи” деб эътироф этилди.
Дениз интервьюларида миллий маданиятимизни асраб-авайлаш ва уни жаҳон аудиториясига ҳис-туйғулар орқали етказишни муҳим деб билишини таъкидлайди. У Ҳиндистонга илк бор сафар қилганида Aamir Khan’нинг ижодини баланд баҳолаганини айтган ва турк санъатининг халқаро майдонда кенг танилишига урғу берган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!