Ясмин Заитовага 3 миллион долларлик таклиф тушгани маълум бўлди (видео)

Ясмин Заитовага 3 миллион долларлик таклиф тушгани маълум бўлди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ясмин Заитовага АҚШдан универсал лойиҳа учун 3 миллион долларлик таклиф тушди.
  • Бу таклиф Ясминнинг Instagramъдаги фаолияти орқали келган ва ҳозирча унинг учун энг катта таклиф ҳисобланади.
  • Нодир Заитовнинг айтишича, оила ҳали таклифга "хўп" демаган, чунки лойиҳа шартларини ўрганиб, муҳокама қилишни исташади.

Миллиардерлар билан интервюлари орқали танилган блогер Жаҳонгир Латипов хонанда Ширин Заитова ва бастакор Нодир Заитов хонадонида меҳмон бўлди. Суҳбат давомида Ясмин Заитовага АҚШдан катта лойиҳа учун таклиф тушгани маълум бўлди.

Нодир Заитовнинг айтишича, ҳозирча Ясмин учун энг катта таклиф Америкадан келган. У контракт қиймати миллион доллардан юқори эканини айтди.

“​​Ҳозирча катта таклиф Америка бўлди. Контракти ҳам жуда катта пул. Миллиондан кўп”, — деди Нодир Заитов.

Жаҳонгир Латипов эса таклифнинг тахминий суммасини аниқлаштиришга уринди.

“Тахминан билсак бўладими аниқ суммани? Миллиондан кўпми?” — дея сўради блогер.

“Учлар атрофида”, — дея жавоб берди Ясминнинг отаси.

“Уч миллионми?” — дея аниқлик киритди Жаҳонгир Латипов.

“Шунақа. Биз ҳали 'хўп' демадик. Бориб, гаплашиб кўрамиз, дедик. Сабаби, биласиз, ҳар хил нарсани реклама қилиб олиши мумкин. Universal лойиҳа бўлади, контракт бўлади. Universal лойиҳада нима чиқса, шуни рекламасига чиқарамиз. Ёки қанақадир ролик, балки кино бўлиши мумкин”, — деди Нодир Заитов.

Суҳбатда ушбу таклиф Ясминнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти орқали келгани ҳам маълум бўлди.

“Улар қаердан кўришди? Instagramдан кўрибми?” — деб сўради Жаҳонгир Латипов.

“Instagramдан. У ерда ўзбеклар ҳам ишларкан, Universal'да. Улар таклиф билдиришган. Масалан, Селена Гомез ҳам кичкиналигидан бўлган. Энди барибир мен қўрқаман. Барибир Ясмин мусулмон қиз. Шунинг учун сал ўйланиш бор”, — деди Нодир Заитов.

Жаҳонгир Латипов эса Заитовларга таклифни жойига бориб ўрганиш ва лойиҳа шартларини муҳокама қилишни тавсия қилди.

“Энди бориб кўриб келиш керак. Бориб гаплашиб, талабларингизни қўйишингиз керак”, — деди блогер.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар