Узун сочли футболчи майдонда икки қизил карточка сабабчиси бўлди

Узун сочли футболчи майдонда икки қизил карточка сабабчиси бўлди

Ангилья терма жамоасининг 36 ёшли ҳужумчиси Эйдан Скипио ўзининг ғайриоддий ташқи кўриниши билан футбол мухлислари эътиборини тортиб келади. Унинг сочлари тўпиғигача етиб боради ва футболчи энг узун сочли ўйинчилардан бири сифатида тилга олинади.

Бироқ футболчининг узун сочлари нафақат унинг ўзига хос жиҳати, балки майдонда кутилмаган вазиятга ҳам сабаб бўлди.

Скипио КОНКАКАФ Миллатлар лигаси доирасида Антигуа ва Барбудага қарши баҳснинг 69-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Бу вақтда Ангилья 0:5 ҳисобида ортда бораётган эди.

Учрашув давомида футболчининг узун сочлари билан боғлиқ ҳолат содир бўлиб, ҳакам томонидан икки марта қизил карточка кўрсатилган. Бу эса учрашувдаги энг ғайриоддий эпизодлардан бирига айланган.

Скипионинг ташқи кўриниши ва майдондаги вазият ижтимоий тармоқларда ҳам футбол мухлисларининг қизиқишига сабаб бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар