date

Венеция фестивалида Жармуш ғалаба қозонди, Сафди “Кумуш шер” олди

Венеция фестивалида Жармуш ғалаба қозонди, Сафди “Кумуш шер” олди

82-Венеция халқаро кинофестивали ўз ғолибларини аниқлади. Машҳур америкалик режиссёр Жим Жармушнинг “Ота, она, опа, ака” фильми бош мукофот — “Олтин шер” билан тақдирланди, дея ёзмоқда Variety.

Жармуш фаолиятида илк бор “Олтин шер”ни қўлга киритди. Унинг янги картинаси АҚШ, Ирландия ва Францияда оила ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни ёритувчи уч ҳикоядан иборат. Фильмда Майим Биалик, Кейт Бланшетт ва Адам Дривер каби юлдузлар рол ижро этган.

Шунингдек, авваллари акаси Жош билан бирга ишлаган Бенни Сафди “Энг яхши режиссёр” йўналишида “Кумуш шер” совринини олди. У Венецияда 2000 йилларда машҳур бўлган ММА жангчиси Марк Керр ҳаётига бағишланган “Crash Machine” спорт драмасини тақдим этди. Премера вақтида бош ролни ижро этган Дуейн “Рок” Жонсон кўз ёшларини яшира олмади.

Фестивалнинг яна бир муҳим мукофоти тунислик режиссёр Каутер Бен Ханиянинг “Ҳинд Ражаб овози” фильмига насиб этди. Асарда Ғазода 6 ёшли қизчанинг қутқарилиши тасвирланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Венеция фестивалида Жармуш ғалаба қозонди, Сафди “Кумуш шер” олди