Priti Zinta — Ҳинд киносининг энг ёрқин ва самимий актрисаларидан бири. У 1975 йилда Ҳимачал-Прадеш штатида туғилган. Ёшлигидан фаол ва ўқимишли бўлган Priti аслида криминология бўйича таҳсил олган, лекин тақдир уни катта экран сари етаклади.
Унинг Болливуддаги илк йирик муваффақияти “Dil Se..” ва “Soldiyer” фильмлари орқали бўлди. Кейинчалик “Kal Ho Naa Ho”, “Veyer-Zaara”, “Koi Mil Gaya” каби фильмларда ёрқин роллари билан миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олди.
Priti 2016 йил 29 февралда Лос-Анжелесда ўзининг Америкалик ҳамкори Gene Goodenough билан хусусий маросимда турмуш қурди. Турмушдан сўнг Priti Лос-Анжелесга кўчди, аммо мулоқотни тўхтатмаган ҳолда Ҳиндистонга тез-тез сафарлар қилади.
2021 йилда Priti ва Gene жуфтлиги суррогат она орқали эгизак фарзандли бўлишди. Ўғлининг исми Jai ва қизиники эса Jai.
Priti нафақат актриса, балки бизнес аёли сифатида ҳам танилган. У Ҳиндистондаги машҳур крикет жамоаларидан бири — “Kings XI Punjab”(ҳозирги Punjab Kings)нинг ҳаммуассиси.
Унинг ҳаёти доимо ижобий кайфият, қатъият ва мустақиллик билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам мухлислари уни “қувноқ маликаси” деб аташади.
2009 йилда Priti 34 ёшга тўлган куни 34 етим қизни асраб олди — уларнинг таҳсил олишига, озиқ-овқат эҳтиёжларига ёрдам беради ва уларнинг ҳаётида ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлайди.
Priti санъатдан ташқари ижтимоий тармоқларда ҳам фаол бўлиб, оилавий ҳаёти ҳақида самимий ёзади. У Karva Chauth, Holi каби ҳинд байрамларини фарзандлари билан бирга нишонлайди. Шу орқали у болаларига маданий меросни сингдиради ва ҳинд анъаналарига бўлган меҳрни ёшликдан шакллантиради.
Priti Zinta — ўзининг истеъдоди, самимийлиги ва кучли характери билан нафақат Болливуд, балки бутун дунё экранида ёрқин из қолдирган актриса.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!