date
Add

Туркияда машҳур артист ва қўшиқчилар оммавий тарзда ҳибсга олинди

Туркияда машҳур артист ва қўшиқчилар оммавий тарзда ҳибсга олинди

Туркия шоу-бизнесида шов-шувли воқеа юз берди. Мамлакатдаги бир қатор машҳур санъаткорлар ва актёрлар гиёҳванд моддаларни тарғиб қилиш ҳамда контрабанда иши доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда 8-октябрь куни Halk TV телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, Истанбул Бош прокуратурасининг контрабанда, гиёҳванд моддалар ва иқтисодий жиноятлар бўйича тергов бўлими томонидан шоу-бизнес оламидаги қатор таниқли шахсларга нисбатан махсус операция ўтказилган. Улар орасида Ҳадисе, Дилан ва Энгин Пўлат, Симге Сағин, Демет Эвгар ҳамда Кубилай Ака каби юлдузлар борлиги маълум қилинган.

Телеканал хабарига кўра, ҳибсга олинганлар рўйхати анча узун. Улар орасида қатор машҳур исмлар бор: Бирсе Акалай, Бирсен Беррак Тузунатач, Жерен Морай Оржан, Дерен Талу, Дуйгу Ўзаслон Мутаф, Фейза Алтун, Ирем Дерижи, Қаан Йилдирим, Мерт Язиджиоғлу, Метин Акдюлгер, Ўзге Ўзпиринччи, Зайнаб Мерич Арал Кескин ва Зийнет Сали ҳам бор.

Ҳозирда улар Истанбул вилояти жандармия бошқармасига олиб кетилиб, сўроқ ва қон таҳлилларидан ўтказилмоқда.

Қўшиқчи Ирем Дерижининг адвокати Ойшагул Мермер журналистларга изоҳ бериб, ҳозирча ишнинг мазмуни ҳақида расмий маълумот берилмаганини айтди. “Биз сўроқ жараёнига йўл олдик. Барча маълумотлар расмийлаштирилгандан сўнг жамоатчиликка аниқ ахборот берилади”, — деди у.

Шунингдек, Зийнет Салининг адвокати ҳам мижози ҳақида фикр билдириб, “Зийнет Сали ҳозир хорижда бўлгани сабаб сўроқда қатнашолмади. У қайтгач, ўз кўрсатмасини беради. У умрида сигарет ҳам чекмаган ва ҳеч қандай жиноий гуруҳ билан алоқаси йўқ”, — деб таъкидлади.

Бошқа томондан, Sözcü нашри хабарига кўра, ҳибсга олинганлар рўйхатида тилга олинган қўшиқчи Симге Сағиннинг адвокати ҳам баёнот берган. Унинг сўзларига кўра, қўшиқчи бир ҳафтадан бери АҚШда бўлиб, ҳозир Туркияда эмас.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида турк поп юлдузи Сардор Ўртач ҳам ноқонуний қиморни тарғиб қилгани учун суд қарори билан 10 ой қамоқ жазосига ва 400 лира жаримага тортилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркияда машҳур артист ва қўшиқчилар оммавий тарзда ҳибсга олинди