date

Муниса Ризаева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлди

Муниса Ризаева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлди

Хонанда Муниса Ризаева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди. Санъаткор бу хабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали мухлислари билан бўлишиб, ушбу эътироф у учун жуда катта шараф ва масъулият эканини таъкидлади.

Муниса Ризаеванинг айтишича, бу мукофот у учун шунчаки унвон эмас, балки 15 йиллик меҳнат, саҳнага бўлган муҳаббат, уйқусиз тунлар, синовлар, ғалабалар ва мухлисларнинг доимий қўллаб-қувватлаши натижасидир. Хонанда бу лаҳзани узоқ йиллар кутгани ва орзу қилганини билдирди.

Санъаткор ўз постида оиласи, жамоаси, мухлислари ҳамда шу йиллар давомида ёнида бўлган барча инсонларга чин дилдан миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, бу йўлни яқинлари ва тингловчилари қўлловисиз босиб ўтиш осон бўлмас эди.

Муниса Ризаева бундан кейин ҳам мухлислари учун ижод қилишда давом этишини, янги қўшиқлар ва унутилмас лаҳзалар улашишга тайёр эканини айтди. Бу унвон хонанда ижодидаги муҳим босқич бўлиб, унинг саҳнадаги меҳнати муносиб эътироф этилганини кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлди