
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг 20-24 февраль кунлари концерт дастури тақдим этиши ҳақида хабар берилган эди.
Концертга тайёргарлик кўрилаётган айни пайтда дастур учун қалбаки таклифномалар тарқатилиши кузатилмоқда. 27 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройи ходимлари сарой ёнида сотилаётган қалбаки таклифномаларни олиб қўйишган. Қайд этиш жоиз, бу каби ҳолат аввалги йилларда ҳам кузатилган.
Концерт ташкилотчиси Proart компанияси одамларни алданиб қолмасликлари учун огоҳлантириб, қалбаки таклифноманинг кўринишини эътиборингизга ҳавола этди.
хабарда ёзилишича, ҳақиқий таклифномалар ҳали сотувга чиқарилмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар