
ФҚБ Чили расмийлари билан биргаликда 2023 йил декабрь ойида Лос-Анжелесдаги уйидан ўғирланган қимматбаҳо буюмларни Киан Ривзга қайтариб берди. Идора ходимлари пресс-релизда барча буюмлар 61 ёшли актёрга расман топширилганини маълум қилди.
Ривз агентликка қўлёзма хат юбориб, «чуқур миннатдорлик ва эҳтиром» билдирган ва АҚШ ҳамда Чили ходимларига «саъй-ҳаракатлари, фидойилиги, профессионаллиги ва чегаралар оша ҳамкорлиги» учун раҳмат айтган.
Ўғирланган буюмлар деярли бир йил ўтиб — 2024 йил декабрида — Сантьягонинг шарқий қисмидан топилган. Ўша пайтда «зўравон талончиликлар» сериясида гумон қилинган шахс ҳам қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, ушбу ўғирликни «Жанубий Америка гуруҳлари» деб аталувчи трансмиллий жиноий тузилмалар томонидан содир этилган — улар ҳужум ва талончилик учун мамлакатлар ўртасида ҳаракатланади.
Лос-Анжелес полицияси бошлиғи Жим Макдоннеллнинг таъкидлашича, бойликларнинг муваффақиятли қайтарилиши "бундай жиноий гуруҳларнинг таъқиб қилиниши муқаррарлиги ҳақида кучли сигнал беради." "Бу иш ФҚБ, Чили полицияси ва Лос-Анжелес полиция департаменти ўртасидаги халқаро ҳамкорликнинг ажойиб намунасидир," деди ФҚБ директорининг Лос-Анжелесдаги ёрдамчиси Акил Девис.
2023 йил 6 декабр куни тоғ-чанғи ниқобидаги эркаклар Киану Ривзнинг Лос-Анжелесдаги уйини ўғирлаб кетишган. Ҳодиса пайтида актёр уйда бўлмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.