date

Фрида Калонинг автопортрети аукционда 54,7 млн долларга сотилди

Фрида Калонинг автопортрети аукционда 54,7 млн долларга сотилди

Фрида Калонинг 1940 йилдаги El sueño (La cama) ("Туш (Каравот) ") автопортрети Ню-Ёркдаги Sotheby’с кимошди савдосида 54,7 миллион долларга сотилди ва рассомнинг энг қиммат асарига айланди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Хусусий коллекциядан олинган El sueño (La cama) расмида ёғоч каравотда ухлаётган Кало булутлар, лианалар ва барглар билан ўралган ҳолда тасвирланган. Тўшак устида динамит билан ўралган скелет шакли. Суратда 18 ёшида оғир автоҳалокатга учраган ва узоқ йиллар давомида тўшакка михланиб қолган рассомнинг оғриғи, ўлими ва шахсий ҳикояси акс эттирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Фрида Калонинг автопортрети аукционда 54,7 млн долларга сотилди