
Ўзбекистонлик машҳур дзюдочи Диёра Келдиёрова ўзининг Instagram саҳифасига янги видео жойлаб, тагига “My big supporter” деб ёзиб қолдирди. Видеодан кўриниб турибдики, Диёра яқинда она бўлганига қарамай, спортни тарк этмай, аксинча, янада илҳом билан шуғулланмоқда.
Бу ҳолат инсонда хоҳиш, қатъият ва аниқ мақсад бўлса, ҳар қандай ишга вақт топилиши мумкинлигининг ёрқин исботидир. Диёра ўз намунасида аёл кишининг ўрни фақатгина ошхона билан чегараланмаслигини, аксинча, у истаса ҳам оилани, ҳам фарзандни, ҳам севимли машғулоти — спортни бирдек олиб бора олишини кўрсатиб беряпти.
Спортчи қизалоғига ҳам ҳозирданоқ спортга меҳр уйғотяпти. Шу боис у яна бир бор муҳлисларнинг ҳурмати, эътибори ва илҳомига сазовор бўлмоқда.
Видео мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди, турли яхши фикрлар ва мотиватсион изоҳлар билан тўлдирилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.