15:43 / 28.01.2017
11 636

Ҳилола Ҳамидова Дилмурод Агзамовнинг ортидан қувиб Таиландгача борди

Ҳилола Ҳамидова Дилмурод Агзамовнинг ортидан қувиб Таиландгача борди

Аввалроқ, хонанда Ҳилола Ҳамидованинг “Соғиндим” номли янги қўшиғини сайтимиз орқали премьера қилган эдик. Янги йилни янги ижод маҳсуллари билан бошлаган Ҳилола Ҳамидова навбатдаги қўшиғига клип суратга олдириш учун клипмейкер Дилмурод Агзамовнинг ортидан Таиландгача борди, деб ёзади Қалампир.уз сайти.

Гап шундаки, Ҳилола Ҳамидованинг ижодида сифатли клиплар кам. Навбатдаги “Соғиндим” номли қўшиқ эса омадли чиқди. Албатта, бу қўшиққа сифатли клип суратга олдириш керак. Хонанда бунинг учун режиссёр Дилмурод Агзамов ва тасвирчи Рустам Муродовга мурожаат қилди. Дам олиш учун Таиландга отланган Агзамов ва Муродов Ҳилоланинг таклифини рад этишган.

Таиланд сафаридан хабар топган Ҳамидова ҳам жомадонини йиғдию Таиландга йўлга чиқди ва Дилмурод Агзамовга клип олдириб қайтди.

Эътиборли жиҳати шундаки, “Соғиндим” миллий эстрада йўналишида куйланган қўшиқ. Клип эса Таиландда суратга олинди. Қизиқ, хонанданинг миллий қўшиққа Таиланд оролларида олдирган клипи кетган сарф-харажатни оқлармикин?

Ҳилола Ҳамидованинг янги қўшиғига суратга олинган видеоклипни тез орада сайтимиз орқали томоша қиласиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳилола Ҳамидова Дилмурод Агзамовнинг ортидан қувиб Таиландгача борди