date

Афруза “Кўролмаслар”номли қўшиқ премераси санасини эълон қилди!

Афруза “Кўролмаслар”номли қўшиқ премераси санасини эълон қилди!

Хонанда Афруза ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларини қувонтирадиган хушхабар билан ўртоқлашди. Санъаткор эртага, 12 декабрь куни, “Кўролмаслар” номли янги қўшиғининг премераси Афруза YouTube каналида, шунингдек барча мусиқий платформаларда тақдим этилишини маълум қилди.

Афруза пост остида ҳиссиётларга бой бир жумлани ҳам қолдирди: “Кўролмаслар кўриб қўйсин, бундай севги оламда йўқ!”

Мазкур эълон мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Улар қўшиқни интиқлик билан кутаётганини билдириб, ижодкорнинг янги ишланмаси “зўр”, “бомба” бўлишига ишонаётганини ёзишди. Кўплаб фойдаланувчилар Афрузага омад, куч ва илҳом тилаб, илиқ ва самимий изоҳлар қолдиришди.

Премера олдидан ижтимоий тармоқларда Афрузанинг янги қўшиғи ҳақидаги гап-сўзлар тобора авж олмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Афруза “Кўролмаслар”номли қўшиқ премераси санасини эълон қилди!