date

Бахт пулдами? Шаҳло Зоированинг кутилмаган жавоби

Бахт пулдами? Шаҳло Зоированинг кутилмаган жавоби

Таниқли ва истеъдодли ижодкор Шаҳло Зоирова пул ва ҳаётий қадриятлар ҳақидаги самимий фикрлари билан мухлислар эътиборини тортди. Актрисанинг айтишича, унинг ҳаётида моддий бойлик ҳеч қачон биринчи ўринда бўлмаган.

“Мен учун пул охирги даражадаги нарса”, — дейди Шаҳлохоним. Унинг фикрича, ҳаётда энг муҳим неъматлар — бу соғлик, тинчлик ва ҳотиржамлик. Айнан шу уч омил инсонни бахтли ва бардавом қилади.

Шаҳло Зоирова, шунингдек, турмуш ўртоғига бўлган миннатдорлигини ҳам яширмади. Уларнинг бирга ҳаёт кечираётганига 13 йил бўлганини таъкидлаган актриса, бу йиллар давомида турмуш ўртоғи уни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлаб келганини алоҳида эътироф этди.

“Қайси ҳолатда бўлишимдан қатъи назар, доимо ъсен қилаётган иш тўғри, сен кучли аёлсанъ деб ёнимда бўлганлар. Бунинг учун мингдан-минг раҳмат”, — дейди у.

Ижодкор бугунги кунда эришган ютуқларини ҳам айнан оиладаги тушуниш, таянч ва қўллаб-қувватлаш билан боғлайди. “Оллоҳга беҳисоб шукур, хўжайинимнинг ишончи ва ёрдами билан шу даражага етиб келдим”, — дея хулосалайди Шаҳло Зоирова.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Бахт пулдами? Шаҳло Зоированинг кутилмаган жавоби