Тарихнинг буюк дуэли: Роналду миллий жамоадаги рекордлар бўйича Мессини ортда қолдирди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Криштиану Роналду миллий терма жамоалар сафидаги голлар ва ўтказилган ўйинлар сони бўйича Лионель Мессидан устун келиб, халқаро майдондаги тарихий пойгани якунлади.
- Португалиялик футболчи 234 та ўйинда 146 та гол урган бўлса, аргентиналик юлдуз 208 та баҳсда 126 та гол қайд этди.
- Роналду 5 ноябр куни 23 йиллик фаолиятига нуқта қўйган бўлса, Месси 6 октябр куни Бенинга қарши ўйинда терма жамоадаги сўнгги учрашувини ўтказди.
Жаҳон футболи тарихидаги энг буюк қарама-қаршилик сифатида эътироф этилган Криштиану Роналду ва Лионель Месси дуэлининг халқаро майдондаги босқичи расман ўз якунига етди. Иккала юлдуз ҳам миллий терма жамоалари билан хайрлашган бир паллада, португалиялик тўпурар терма жамоалар тарихидаги голлар ва ўйинлар сони бўйича аргентиналик рақиби устидан мутлақ устунлигини абадий мустаҳкамлаб қўйди.
Ҳар икки даҳо ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилишни тўхтатишга қарор қилгач, уларнинг кўп йиллик тарихий пойгаси якуний рақамлар билан муҳрланди.
Мутлақ рекодлар ва 20 та голлик устунлик
Криштиану Роналду халқаро футбол тарихидаги энг яхши кўрсаткичларни ўз номига расмийлаштириб кетди:
Голлар сони: 41 ёшли Роналду Португалия терма жамоаси сафида жами 146 та гол уришга муваффақ бўлди. Лионель Месси эса Аргентина таркибида ўз ҳисобига 126 та гол ёздириб қўйди — Роналду рақибини нақд 20 та гол фарқи билан ортда қолдирди;
Ўйинлар бўйича жаҳон рекорди: Роналду миллий либосда жами 234 та учрашув ўтказиб, жаҳон спортида такрорланмас рекорд ўрнатди. Месси эса «альбиселесте» либосида 208 та баҳсда майдонга тушди.
Икки афсонанинг хайрлашуви қандай кечди?
2026 йил кузи иккала афсона учун ҳам миллий жамоа билан хайрлашиш мавсуми бўлди:
Роналдунинг нуқтаси: Португалиялик тўпурар 5 ноябрь куни терма жамоадан расман кетганини билдириб, 23 йил давом этган беқиёс халқаро фаолиятига нуқта қўйди. Унинг миллий сафдаги сўнгги учрашуви 24 сентябрь куни Уэльсга қарши баҳс бўлди. Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида ўз фаолиятини давом эттирмоқда;
Мессининг бенефиси: Лионель Месси 31 августда хайрлашув ҳақида эълон қилган бўлса, 6 октябрь куни Буэнос-Айресда Бенинга қарши ўзининг сўнгги расмий учрашувини ўтказди. У 3:0 ҳисобидаги ғалабада битта пенальтидан гол уриб, яна иккита голли узатмага муаллифлик қилди ва жамоаси билан чиройли хайрлашди.































Изоҳлар 0
…