Тоҳир Содиқов учун оила мустаҳкамлиги нимада? Кутилмаган жавоб

Тоҳир Содиқов — ўзбек эстрадасининг таниқли вакилларидан бири, мусиқачи, бастакор, актёр ва “Болалар” гуруҳи солисти сифатида кўпчиликка яхши таниш. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган ҳамда “Ниҳол” мукофоти ва “Тарона” каби нуфузли совринлар соҳиби ҳисобланади.
Санъаткор интервьюлардан бирида унинг оиласини мустаҳкам сақлаб келаётгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди. У оила масаласида қатъий қарашларга эгалигини очиқ айтди.
“Албатта, бир ишни бошлаганингдан кейин уни охиригача олиб бориш керак. Эркак кишида аёл битта бўлиши керак, фақат энг яхши кўрган, жонажон, ўз оиласининг бекаси бўлиши шарт”, — дея таъкидлади хонанда.
Тоҳир Содиқовнинг сўзларига кўра, оила муқаддас тушунча бўлиб, унга содиқлик ва масъулият билан ёндашиш зарур. Унинг фикрича, бахтли турмушнинг асоси — муҳаббат, ишонч ва барқарорликдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!