Қаҳвахонадаги даҳшат: мотоцикл мижозни уриб юборди (видео)

Туркиянинг Кожаэли шаҳрида мотоцикл иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида мотоцикл йўл четидаги қаҳвахонага келиб урилган. Кучли зарба натижасида ичкарида ўтирган мижоз мотоцикл зарбаси остида қолиб, жиддий тан жароҳатлари олган.
Бу ҳақда Haber нашри хабар берди.
Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари етиб келган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, шифохонага олиб кетилган. Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…