Жалолиддин Аҳмадалиев “кибрли” деган танқидларга муносабат билдирди

Жалолиддин Аҳмадалиев “кибрли” деган танқидларга муносабат билдирди

Таниқли хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев интервьюларидан бирида ўзи ҳақидаги турли фикрлар ва танқидларга муносабат билдирди. Санъаткор одамлар кўпинча уни турлича баҳолаши, баъзилар эса уни кибрли деб ҳисоблашини айтди.

Хонанданинг таъкидлашича, у инсонлар нима дейишидан кўра, ўз виждони олдида тўғри иш қилишни муҳим деб билади. Айниқса, тўй ва тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида кўп гапиришни истамаслигини маълум қилди.

“Баъзилар тўйларга арзонроқ чиқ дейишади. Мен эса кимнингдир тўйига бепул борган бўлсам ҳам, бу ҳақида айтиб юрмайман. Нима учун айтишим керак?”, — деди хонанда.

Жалолиддин Аҳмадалиевнинг фикрича, кўплаб санъаткорлар эҳтиёжманд оилаларнинг тўй ва маросимларида ҳеч қандай ҳақ олмасдан хизмат кўрсатади. Бироқ бундай ишларни оммага кўрсатиш ёки реклама қилишни у ноўрин деб ҳисоблайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар