Зебо Раҳимова Жанубий Америка бўйлаб қилган саёҳатига қанча сарфлаганини ошкор қилди

Зебо Раҳимова Жанубий Америка бўйлаб қилган саёҳатига қанча сарфлаганини ошкор қилди

Блогер ва актриса Зебо Раҳимова Жанубий Америка бўйлаб қилган саёҳати ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишди. У Бразилия ва Боливияга уюштирган сафарига қанча маблағ сарфлаганини очиқ айтиб берди.

Зебонинг сўзларига кўра, ушбу саёҳат учун жами 8200 АҚШ доллари сарфланган. Бу маблағ авиачипталар, меҳмонхоналар, транспорт хизматлари, овқатланиш ва турли кўнгилочар тадбирларни қамраб олган. Бу тахминан 103,3 миллион сўмга тенг.

Актриса Бразилияда илк бор вертолётда парвоз қилганини, машҳур карнавал арафасида чипта харид қилганини ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, у Рио-де-Жанейродаги машҳур ҳайкални томоша қилгани, пляжларда дам олгани ва сайёҳлар орасида машҳур бўлган канат йўлига чиққанини маълум қилди.

Бундан ташқари, Зебо Раҳимова Бразилиянинг миллий ресторанларида бўлгани, маҳаллий таомларни татиб кўргани ва саёҳатдан катта таассуротлар билан қайтганини таъкидлади.

“Еб-ичиш, такси харажатлари, меҳмонхоналар ва экскурсиялар ҳам шу суммага кирди”, — дея сафар харажатларини санаб ўтди блогер.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар