Наманганда Севинч Мўминова чиқишида кутилмаган вазият юз берди

Наманганда Севинч Мўминова чиқишида кутилмаган вазият юз берди

Наманганда хонанда Севинч Мўминова иштирокидаги концерт давомида кутилмаган техник носозлик юз берди. Саҳнада ижро этилаётган қўшиқ пайтида мусиқа тизими бирдан ишдан чиқиб, мусиқа тўхтаб қолди.

Ноқулай вазиятда қолган хонанда ижрони тўхтатмасдан, қўшиқни жонли тарзда давом эттиришга ҳаракат қилди. Бу пайтда мухлислар ҳам вазиятни тўғри тушуниб, хонандани ёлғиз қолдирмади.

Томошабинлар унинг ижросига қўшилиб, қўшиқни биргаликда куйлашди. Натижада кутилмаган техник носозлик концерт муҳитини бузибгина қолмай, аксинча, янада жонли ва унутилмас лаҳзаларга айлантирди.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқалиб, мухлислар ва фойдаланувчилар томонидан илиқ муносабатларга сабаб бўлмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар