Бибисора Ассаубаевага Ўзбекистон номидан мусобақаларда қатнашиш таклиф қилинди

Бибисора Ассаубаевага Ўзбекистон номидан мусобақаларда қатнашиш таклиф қилинди
Қисқача

Қозоғистонлик гроссмейстер Бибисора Ассаубаева халқаро турнирларга тайёргарлик кўриш учун маблағ етишмаётганини билдириб, мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга мурожаат қилди. Шундан сўнг спортчининг молиявий муаммолари шахмат жамоатчилигида кенг муҳокама қилина бошлади. Хусусан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унга Ўзбекистон номидан мусобақаларда қатнашишни таклиф етишди.

Қозоғистонлик гроссмейстер Бибисора Ассаубаеванинг молиявий муаммолар юзасидан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга мурожаат қилгани шахмат жамоатчилигида кенг муҳокама қилинмоқда.

Ассаубаева халқаро турнирларга тайёргарлик кўриш учун маблағ етишмаётганини билдирган. Унинг айтишича, Norway Chess турнирига тайёргарлик харажатлари асосан шахсий маблағи ва ота-онаси ёрдами ҳисобидан қопланган.

Ушбу ҳолатдан сўнг ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар унга Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашишни таклиф қилмоқда. Изоҳларда “Сизни Ўзбекистон терма жамоасига таклиф қиламиз” каби фикрлар ёзилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар