Шаҳзода Муҳаммедова қизини сосискадан қандай воз кечиргани ҳақидаги сир билан бўлишди

Шаҳзода Муҳаммедова қизини сосискадан қандай воз кечиргани ҳақидаги сир билан бўлишди
Қисқача

Дизайнер ва актриса Шаҳзода Муҳаммедова фарзандини зарарли маҳсулотлар, хусусан, сосиска истеъмол қилишдан қандай қайтаргани ҳақидаги шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, болаларга зарарли овқатларнинг оқибатини тушунтириш муҳим бўлиб, YouTube тармоқларида бу нарсани еганда қуртлар пайдо бўлиши мумкинлигини айтиш енг самарали усул ҳисобланади.

Дизайнер ва актриса Шаҳзода Муҳаммедова фарзандларни кўча овқатлари ва зарарли маҳсулотлардан қайтариш борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

Унинг айтишича, қизи аввал сосиска маҳсулотларини жуда кўп истеъмол қилган. Актриса эса уни аста-секин бу одатдан қайтаришга ҳаракат қилган.

Шаҳзода Муҳаммедованинг сўзларига кўра, болага зарарли маҳсулотларнинг оқибатини тушунтириш муҳим. У ота-оналарга фарзандларига бундай овқатлар соғлиқ учун фойдали эмаслигини содда тилда изоҳлашни тавсия қилди. Youtube тармоқларида агар шу нарсани есанг гижжалар,қуртлар пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш энг самарали усули эканини таъкидлаб ўтди.

Актрисанинг бу фикрлари ижтимоий тармоқларда турли муносабатларга сабаб бўлди. Айримлар унинг тажрибасини қўллаб-қувватласа, бошқалар болаларни қўрқитмасдан, соғлом овқатланишга юмшоқ усулда ўргатиш кераклигини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар