Имрон мактабда қандай ўқигани ва ёқтирмаган фанини очиқ айтди

Хонанда Имрон интервюларидан бирида мактаб даври ва ўқишга бўлган муносабати ҳақида самимий фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишича, у бошланғич синфларда аълочи ўқувчилардан бири бўлган.
“5-синфгача доим аъло баҳоларга ўқиганман. Математика, она тили, адабиёт, спорт ва мусиқа фанларини яхши кўрардим ва улардан юқори баҳолар олардим. Аммо физика фанини ёқтирмасдим, ҳатто дарслардан кўп қочган пайтларим ҳам бўлган”, — дея эслайди хонанда.
У, шунингдек, ўша давр тартиб-интизоми ҳақида ҳам гапириб, мактаб директоридан жазо олганини яширмади. Биринчи устозини эса алоҳида ҳурмат билан тилга олди:
“Биринчи ўқитувчим Мажидова Шабон эди. Уларни жуда яхши кўрардик, шу билан бирга ҳурмат қилардик ва бироз қўрқардик ҳам”, — дейди Имрон.
Санъаткор ўша даврда ота-оналар ҳам фарзандлар тарбиясида қатъий бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мактабда жазо олган болалар уйга йиғлаб келса ҳам, ота-оналар уларни ҳимоя қилиш учун мактабга бормас, аксинча, тартибни қўллаб-қувватлашарди.
Мазкур интервю ижтимоий тармоқларда қизиқиш билан қарши олиниб, кўплаб фойдаланувчилар ўз мактаб хотираларини эслаб ўтишди.





























Изоҳлар 0
…