“Королева Жана” Янги Ўзбекистон боғида янгради (видео)

Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган концерт давомида хонанда Ботир Қодиров саҳнага чиқиб, ўзининг хитга айланган “Королева Жана” қўшиғини ижро этди. Ушбу чиқиш томошабинлар томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан қарши олинди.
Қўшиқ янграй бошлаши билан боғдаги мухлислар уни биргаликда куйлаб, хонандани фаол қўллаб-қувватлашди. Айниқса, турли ёшдаги болаларнинг саҳнага чиқиб, куйга мос рақсга тушгани томошага янада файз бағишлади. Улар қўшиқни қувонч билан куйлаб, ўз энергияси билан барчанинг кайфиятини кўтарди.
Сўнгги вақтларда “Королева Жана” қўшиғи тез суръатларда оммалашиб, ижтимоий тармоқларда ҳам турли тренд ва видеоларга сабаб бўлмоқда. Кўплаб фойдаланувчилар ушбу қўшиқ остида рақсга тушиб, ўз видеоларини улашмоқда.





























Изоҳлар 0
…