Ширин Заитовадан қувончли янгилик: хонанда иккинчи бор она бўлди (видео)

Хонанда Ширин Заитова иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди. Бу қувончли хабарни унинг қизи Ясмина Заитова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали эълон қилди.
Ясмина жойлаган видеодан маълум бўлишича, хонанда қиз фарзандли бўлган ва чақалоққа Айлин деб исм қўйилган. У ўз постида инглиз тилида “Welcome my sister Aylin” деб ёзиб, синглисини илиқ кутиб олди.
Видеода Ясмина ҳамда хонанданинг турмуш ўртоғи Нодир Заитов янги туғилган чақалоқни кўриш учун туғруқхонага боргани акс этган. Айниқса, Ясминанинг синглиси Айлинни илк бор кўриб, қувонч билан бағрига босгани томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, мухлислар ва кузатувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Изоҳларда фойдаланувчилар хонандани яна бир бор оналик бахти билан табриклаб, кичкина Айлинга соғлиқ, бахт ва ёрқин келажак тилаб, самимий тилаклар билдиришмоқда.





























Изоҳлар 0
…