“Кечаси бўлса ҳам овқат тайёрлашга эринмайман” - Умидахондан ҳаётий иқрорлар

Хонанда Умидахон берган интервюсида оилавий ҳаёти, турмушдаги қарашлари ва яқинларига бўлган муносабати ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, хонадонида ортиқча назорат ва қаерда юрганини сўроқ қилиш одати мавжуд емас. Санъаткор оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш мажбурият емаслигини, аксинча, ўз хоҳиши билан ерта қайтишга ҳаракат қилишини таъкидлади.
Хонанда Умидахон интервьюларидан бирида оилавий ҳаёти ва турмушдаги қарашлари ҳақида самимий фикрларини билдирди.
Санъаткорнинг айтишича, оиласида ортиқча назорат ёки сўроқ қилиш одати йўқ. Аксинча, у ўз хоҳиши билан имкон қадар уйига эрта қайтишга ва яқинларини кутиб олишга ҳаракат қилади.
“Уйга тезроқ кел, деб мажбурлашмайди. Мен ўзим улардан олдинроқ уйга боришга ҳаракат қиламан. Бизда қаерда юрибсан, нега кеч қолдинг деган ортиқча саволлар бўлмайди”, — дейди хонанда.
Умидахоннинг таъкидлашича, оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш унинг учун мажбурият эмас, балки ички эҳтиёж ҳисобланади.
“Ярим кечаси бўлса ҳам таом тайёрлашга эринмайман. Овқат пиширишни яхши кўраман”, — дея қўшимча қилган у.































Изоҳлар 0
…