Юлдуз Турдиева блогерлар билан ҳамкорлик ҳақида очиқ гапирди (видео)

1 дақиқа ўқиш357
Юлдуз Турдиева блогерлар билан ҳамкорлик ҳақида очиқ гапирди (видео)

Хонанда Юлдуз Турдиева “Наво меҳмонда” дастуридаги суҳбат давомида бугунги кунда санъаткорлар ва блогерлар ўртасидаги ҳамкорлик масаласига ўз муносабатини билдирди.

Бошловчи томонидан санъаткорларнинг ПР мақсадида блогерлар билан ишлаётгани, аммо хонанданинг бундай йўлдан йироқ экани ҳақидаги фикрлар тилга олиниб, бу борада унинг қарашлари сўралди.

Юлдуз Турдиева эса блогерлар билан ҳамкорликни инкор этмаслигини, аксинча, бундай ҳамкорликнинг фойдали томонлари борлигини таъкидлади. У Ҳолиқжон исмли блогер билан яқинда ҳамкорлик қилганини, блогернинг таклифи билан янги очилган тўйхонада суратга тушганини айтиб ўтди.

Шунингдек, хонанда ўзининг “Ёриманей” қўшиғи премьераси вақтида ҳам блогерларни шахсан таклиф қилганини, улар эса ҳурмат билдириб, қўллаб-қувватлаш учун Самарқандга келишганини эслади.

“Блогерлар билан ҳамкорлик керак. Чунки ҳозир деярли ҳамма Instagramдан фойдаланади. Ҳатто 70-75 ёшли ота-онам ҳам баъзан қўнғироқ қилиб, 'Юлдуз, сени мана бу ерда кўрдик', дейишади”, — дея фикр билдирди хонанда.

Унинг сўзларига кўра, замонавий ахборот майдонида фаол бўлиш ва аудитория билан яқин алоқада қолиш учун блогерлар билан ишлаш муҳим омиллардан бирига айланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?