Машҳур британиялик актёр Энтони Хэд вафот этди

Машҳур британиялик актёр Энтони Хэд 72 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Унинг вафоти ҳақидаги хабар бутун дунё мухлислари ва кино ихлосмандларини чуқур қайғуга солди.
Актёр томошабинларга асосан "Мерлин" сериалидаги Қирол образи орқали яхши танилган эди. У ушбу рол орқали миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой олиб, ўзининг кучли актёрлик маҳоратини намойиш этган.
Ижтимоий тармоқларда актёрнинг ижоди, истеъдоди ва инсоний фазилатларини акс эттирувчи кўплаб таъсирли видеолар ва хотира лавҳалари тарқалмоқда. Унинг мухлислари санъаткорни илиқ сўзлар билан эслаб, унинг кино оламига қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этишмоқда.
Сериалдаги ҳамкасби Брадлей Жамес ҳам актёр хотирасига бағишлаб пост қолдирди. У Энтони Хэддан фаолияти давомида жуда кўп сабоқлар олганини, унинг маслаҳатлари ва инсоний фазилатлари ҳеч қачон ёдидан чиқмаслигини таъкидлади.
Энтони Хэд йиллар давомида яратган унутилмас образлари, саҳнадаги бетакрор ижроси ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси билан кино тарихида ўчмас из қолдирди. Унинг номи ва ижоди мухлислар қалбида узоқ йиллар давомида яшаб қолади.






























Изоҳлар 0
…