Лола Аҳмедова терма жамоани қўллаб, трендга қўшилди (видео)

Лола Аҳмедова терма жамоани қўллаб, трендга қўшилди (видео)

Хонанда Лола Аҳмедова ўзининг Instagram саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлашга бағишланган видео жойлади.

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда кўплаб санъаткорлар ва блогерлар терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб, турли тренд видеоларни улашмоқда. Лола Аҳмедова ҳам ушбу жараёнга бефарқ қолмади.

Видеода хонанда қўлида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, уни фахр билан ҳилпиратгани, юзига байроғимиз рангларини суртгани ҳамда футболчиларимизга хос ҳаракатларни мусиқа билан уйғунлаштириб намойиш этгани акс этган.

Мазкур видео остида Аҳмедова қуйидаги илҳомлантирувчи сўзларни ёзиб қолдирди:

“Ўзбекистон терма жамоасига жаҳон чемпионатида Аллоҳ мададкор бўлсин! Биз сизлар билан биргамиз!”

Ушбу видео қисқа вақт ичида мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар