«Андижон полькаси» Гиннес рекордлар китобидан ўрин олди (видео)

24 июн куни Андижонда 20 минг нафар иштирокчи қатнашган оммавий "Андижон полкаси" флешмоби Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Андижон вилояти ҳокимлигининг хабар қилишича, мазкур кенг кўламли тадбирнинг асосий мақсади ўзбек миллий рақс санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдан иборат бўлган. Ушбу йирик маданий тадбир Андижон шаҳрининг 2026 йилда "Турк дунёсининг маданий пойтахти" деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилди.
Бугун, 24 июнь куни Андижонда 20 минг нафар иштирокчи иштирокида ташкил этилган оммавий “Андижон полькаси” флешмоби Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур кенг кўламли тадбирнинг асосий мақсади ўзбек миллий рақс санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ва ушбу кўрсаткич билан Гиннесс рекордлар китобидан ўрин олишдан иборат бўлган.
Таъкидланишича, ушбу йирик маданий тадбир Андижон шаҳрининг 2026 йилда “Турк дунёсининг маданий пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилди. Шу куни шаҳар марказий майдони ва унга туташ ҳудудлар миллий куй-қўшиқлар, ранг-баранг либослар ҳамда махсус саҳналаштирилган чиқишлар билан байрамона муҳитга бурканди.






























Изоҳлар 0
…