«Челси»даги янги давр: Алонсо жамоасини АПЛ мавсумига қандай тайёрламоқда?

Хаби Алонсо «Челси»да асосий принсипларни сақлаган ҳолда, турли тактик схемаларга мослаша оладиган ва рақиблар учун олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган жамоа шакллантирмоқчи. У жамоада ягона ўйин ғоясига ёпишиб қолмасдан, имкон қадар кўп тактик вариантлардан фойдаланишни мақсад қилган. Алонсо «Челси» футболчиларининг салоҳияти майдондаги ҳаракатлар ва ечимларни вазиятга қараб ўзгартириш имконини беришини таъкидлади.
Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоада қандай футбол тизими ва тактик фалсафани шакллантиришни мақсад қилгани ҳақида гапириб ўтди.
Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, майдондаги мослашувчанлик ва тактик хилма-хиллик «аристократлар»нинг энг асосий қуролига айланиши лозим.
«Биз рақиблар учун кутилмаган жамоа бўлишимиз керак»
Хаби Алонсо «Челси» футболчиларининг салоҳияти ва янги мавсумдаги ўйин усули ҳақида «The Athletic» нашрига берган интервьюсида шундай деди:
«Биз ўз ёндашувимизда турли вариантларга эга бўлишни хоҳлаймиз. Жамоамизда турли тактик схемаларга осонгина мослаша оладиган юқори савияли футболчилар йиғилган. Асосий принциплар ўзгармайди, аммо майдондаги ҳаракатлар ва ечимлар турлича бўлиши мумкин.
Биз рақиблар учун олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган ва максимал даражада мослашувчан жамоага айланишимиз керак. Битта ягона ғояга ёпишиб олиш ниятида эмасмиз. Қанча кўп тактик вариантимиз бўлса, жамоамиз шунчалик кучли ва хавфли бўлади», — дея Алонсонинг сўзларини келтирмоқда манба.
АПЛдаги старт: «Фулҳэм»га қарши дерби
Маълумот учун, Хаби Алонсо бошчилигидаги «Челси» Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини сафар учрашуви билан бошлайди. Лондонликлар 1-тур доирасида 24 август куни «Фулҳэм» меҳмони бўлишади.
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.































Изоҳлар 0
…