«Набирамни Милана демайман» — Шаҳзода Муҳаммедованинг онасининг гаплари муҳокамада

1 дақиқа ўқиш6.9K
«Набирамни Милана демайман» — Шаҳзода Муҳаммедованинг онасининг гаплари муҳокамада
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Актриса Гулмира Муҳаммадова “Омон-омон” кўрсатувида қизи Шаҳзода Муҳаммадова билан муносабатлари ва оиладаги қизиқ тортишувлар ҳақида фикр билдирди.
  • Унинг сўзларига кўра, қизи ва куёви набирасига Милана исмини қўйган бўлса-да, ўзи уни доимо Мадинахон деб атайди ва дастлаб бу масалада келишмовчиликлар бўлган.

Актриса Gulmira Muhammadova “Омон-омон” кўрсатувида иштирок этиб, қизи Shahzoda Muhammadova билан муносабатлари, набирасига қўйилган исм ва оиладаги қизиқ тортишувлар ҳақида самимий фикрлари билан ўртоқлашди.

Ota-ona bayramona kiyingan kichik yoshdagi farzandi bilan suratga tushmoqda.

Санъаткорнинг айтишича, у набирасини ҳеч қачон Милана деб чақирмаган. Унинг фикрича, миллий ва маъноли исмлар ҳар доим қадрли бўлиб қолади. Шу боис у набирасини доимо Мадинахон деб атайди, гарчи қизнинг ота-онаси унга Милана исмини танлаган бўлса ҳам.

Pushti ko'ylakli kichkina qizaloq o'yinchoqlar orasida o'tiribdi.

Актрисанинг таъкидлашича, дастлаб бу масалада келишмовчиликлар бўлган. Аммо вақт ўтиши билан оила аъзолари бир-бирининг қарашларини қабул қилган ва ҳозирда қизалоқ ҳар икки исмга ҳам кўникиб кетган.

Суҳбат давомида Гулмира Муҳаммедова қизи билан ижодий масалаларда ҳам тез-тез баҳслашишларини яширмади. Унинг сўзларига кўра, Шаҳзода санъатга қизиқишни онасидан олган, кино соҳасига илк қадам қўйишида ҳам айнан онаси катта ҳисса қўшган.

Moviy libos va toj kiygan ayol oyna qarshisida o'tiribdi.

«Қизимни кино оламига ўзим олиб кирганман. Илгари унинг энг қаттиқ танқидчиси мен эдим. Энди эса ҳаммаси аксинча — мени танқид қиладиган инсонга айланди. Қўшиқ куйлашимни, кўп рақсга тушишимни, ҳатто баъзи ролларга рози бўлишимни ҳам маъқулламайди», — дейди актриса.

Унинг қўшимча қилишича, либос танлашда ҳам она-бола қарашлари кўпинча бир-бирига тўғри келмайди. Шунга қарамай, уларнинг баҳслари оилавий муҳитнинг ажралмас қисми бўлиб қолган.

Актриса ёшлигида анча мулойим ва тортинчоқ бўлганини эслаб, ҳаёт инсонни вақт ўтиши билан тоблайдиган ва мустаҳкамлайдиган катта мактаб эканини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, турмуш тажрибаси аёлни ҳар қандай синовга тайёр инсонга айлантиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?