Зиёда яна ҳайратда қолдирди: “Фарк эт” клипи премьера қилинди (видео)

Зиёда яна ҳайратда қолдирди: “Фарк эт” клипи премьера қилинди (видео)

Ўзининг бетакрор овози ва сермаҳсул ижоди билан мухлислар меҳрини қозонган хонанда Зиёда навбатдаги мусиқий янгилигини тақдим этди. Санъаткорнинг “Фарк эт” номли янги таронаси ва унга ишланган видеоклип кеча соат 19:00 да YouTube платформасида премьера қилинди.

“Фарк эт” — ўзига ишонган, қатъиятли ва мақсади сари дадил одимлайдиган инсон руҳиятини акс эттирувчи тарона. Қўшиқ ҳаётдаги қийинчиликларга қарамай ўз йўлини топган, ўз қадрини биладиган инсоннинг кучли характерини мусиқий оҳанглар орқали ифодалайди.

Тарона замонавий ритм, таъсирчан сўзлар ва жўшқин оҳанги билан тингловчига мотивация, ишонч ҳамда ижобий кайфият улашади. Айниқса, қўшиқнинг туркча талқинда ижро этилгани унга ўзгача жозиба бағишлаган.

Рақсбоп ритм ва эсда қоладиган куй билан безатилган “Фарк эт” қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини тортишга улгурди. Ижтимоий тармоқларда қўшиқ ва клип юзасидан илиқ фикрлар билдирилмоқда.

Маълумот учун, тарона матни ва мусиқаси Шаҳбоз Носиржонов қаламига мансуб.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар