Мафтуна Холмуродованинг тўйида 1500 та қизил атиргул совға қилинди (видео)

1 дақиқа ўқиш543
Мафтуна Холмуродованинг тўйида 1500 та қизил атиргул совға қилинди (видео)

“Шакира” тахаллуси билан танилган хонанда Мафтуна Холмуродованинг тўйи кеча, 18 август куни бўлиб ўтди. Санъаткор Алишер исмли йигит билан турмуш қурган.

Тўй маросимидан олинган чиройли ва қизиқарли лавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеоларда тўйда кўплаб таниқли санъаткорлар иштирок этгани, маросим эса кўтаринки кайфиятда ўтгани акс этган.

Айниқса, актёр Мусулмон Юнусов ва унинг турмуш ўртоғи Моҳинурнинг тўйда меҳмон бўлгани тасвирланган лавҳа кўпчилик эътиборини тортди. Актёр хонандани самимий табриклаб, унга қарийб 1500 дона қизил атиргулдан иборат катта гулдаста совға қилган.

Кутилмаган совғадан Мафтуна Холмуродованинг ниҳоятда хурсанд бўлгани видеода яққол кўринади. Мазкур лавҳа ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олиниб, фойдаланувчилар хонандага бахт ва оилавий тотувлик тилакларини билдиришган.

Яна бир видеода эса келин-куёвнинг бир-бирига никоҳ узукларини тақиб, янги ҳаёт сари илк қадамларини қўйган лаҳзалари акс этган. Ушбу самимий ва таъсирли кадрлар ҳам ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?